ракета зарбаси
Россиянинг Украинага ракета ва дрон ҳужумларида 9 киши ҳалок бўлди
Россия Украинага «Искандер-М» баллистик ракетаси, Х-59/69 авиация ракетаси ва «Шаҳед» учувчисиз учоқлари билан зарбалар берди. Ҳужумлар натижасида Запарожье, Харьков, Суми ва Одесса вилоятларида 9 киши ҳалок бўлди, 65 дан зиёд киши жароҳатланди.
Давомини ўқиш...28308.11.2024 15:37Россиянинг Харьковдаги кўп қаватли уйга уюштирган ҳужумида 1 бола ҳалок бўлди, 34 киши яраланди
Россиянинг тунги вақтда 8 та Х-59/69 русумли ракета, 2 та Искандар-М баллистик ракетаси ва 43 та «Шаҳед» типидаги учувчисиз учоқлар ёрдамида Украина ҳудудига ҳужум қилди. Ракеталардан бири Харьковдаги кўп қаватли уйга урилди, натижада бир бола ҳалок бўлди, 34 киши жароҳатланди.
Давомини ўқиш...58631.10.2024 12:39Россия Украинадаги қариялар уйи ва электр тармоқларига зарба берди
Россия қўшинлари пайшанба куни Украинанинг Суми шаҳридаги қариялар маркази ва энергетика секторига ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Ҳужумлар натижасида бир киши ҳалок бўлган, 12 киши яраланган. Зеленский Россия сўнгги 24 соат ичида 90 та бошқарилувчи бомбалар билан ҳужум уюштирганини маълум қилди.
Давомини ўқиш...87320.09.2024 10:06Украина: Россиянинг Полтавадаги ҳужуми қурбонлари сони 51, яраланганлар сони 271 нафарга етди
Украина президенти Владимир Зеленский Россия армияси томонидан Украинанинг Полтава шаҳрига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 51 нафарга, ярадорлар сони эса 271 нафарга етганини маълум қилди.
Давомини ўқиш...87504.09.2024 12:36Россия Полтавага ракета ҳужумини уюштирди: 41 киши ҳалок бўлди, 180 дан ортиқ киши жароҳатланди
Россия қўшинлари Украинанинг Полтава шаҳрига иккита баллистик ракета билан ҳужум қилди. Натижада энг камида 41 киши ҳалок бўлди, 180 дан ортиқ киши жароҳатланди. Ракеталар таълим муассасаси ва шифохона ҳудудига келиб тушган.
Давомини ўқиш...103303.09.2024 16:29Россиянинг Украинага ялпи ҳужумлари натижасида энг камида 37 киши ҳалок бўлди
Россия Украинанинг қатор шаҳарларига уюштирган кенг кўламли ракета ҳужумлари натижасида энг камида 37 киши ҳалок бўлди, уларнинг 3 нафари болалар, 170 дан ортиқ киши жароҳатланди. Киевда жойлашган мамлакатдаги энг йирик болалар шифохонасига жиддий зарар етди.
Давомини ўқиш...51209.07.2024 08:07Россиянинг Харьковдаги гипермаркетга уюштирган ракета ҳужумида 15 киши қурбон бўлди
Россия қўшинларининг Харковдаги қурилиш гипермаркетига берган зарбаси натижасида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди. Маълумотларга кўра, 43 киши жароҳатланган, яна 16 киши бедарак йўқолган.
Давомини ўқиш...121927.05.2024 10:10Россия Черниговга ракета ҳужуми уюштирди, 11 киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди
Россия ҳарбийлари Украинанинг Чернигов шаҳрига зарба берди, натижада 11 киши ҳалок бўлди, яна 22 киши яраланди. Вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкин.
Давомини ўқиш...148517.04.2024 14:32Россиянинг Украинага уюштирган ракета ҳужумларида 6 киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланди
6 апрелга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинага 32 та ҳужумчи учувчисиз учоқлар, шунингдек, турли кўринишдаги олтита ракета билан ҳужум қилди. Натижада Харьков ва Запарожье вилоятларида турар-жой бинолари, ижтимоий объектлар ҳамда юк ва енгил автомобиллар зарар кўрди, 6 киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланди.
Давомини ўқиш...138806.04.2024 11:39Исроил Дамашқдаги Эрон консуллигига ҳаво ҳужуми уюштирди
Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахтидаги Эрон консуллиги биносига ракета зарбасини берди. Натижада беш киши – дипломатлар ва ҳарбий маслаҳатчилар, жумладан, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Муҳаммад Ризо Зоҳидий ҳалок бўлди. Бино тўлиқ вайрон бўлган.
Давомини ўқиш...163702.04.2024 07:25