Украина: Россиянинг Полтавадаги ҳужуми қурбонлари сони 51, яраланганлар сони 271 нафарга етди
Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Telegram-каналида эълон қилган видеобаёнотида Россия армиясининг Полтавага уюштирган ҳаво ҳужуми ҳақидаги сўнгги маълумотларни етказди.
Ҳужум
оқибатида ҳалок бўлганлар сони 51 нафарга, яраланганлар сони эса 271 нафарга
ошганини билдирган Зеленский "қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани, вайроналар тозаланаётгани”ни маълум қилди.
Зеленский
Россия армияси ҳужумда иккита баллистик ракета ишлатгани, воқеа жойида тергов
ишлари олиб борилаётганини ҳам
маълум қилди.
Зеленский баёнотида Россия Полтавага ракета ҳужуми
уюштиргани, ҳужум натижасида институт қисман вайрон бўлган ва ёнидаги касалхона
зарар кўрганини айтди.
Шунингдек,
Россия қўшинларининг 2 сентябрь, душанба куни кечқурун Запорожьега уюштирган
зарбалари натижасида саккиз ёшли болакай ва унинг 38 ёшли онаси ҳалок бўлди. 4
сентябрь, чоршанба куни эса Россия ракетаси Днепропетровск вилоятининг Кривой
Рог шаҳри марказидаги инфратузилма объектига келиб урилган. Ҳужум натижасида
беш киши жароҳатланган, аммо уларнинг аҳволи оғир эмас.