08.11.2024 15:37
283

Россиянинг Украинага ракета ва дрон ҳужумларида 9 киши ҳалок бўлди

8 ноябрга ўтар кечаси Россия Украинанинг Запарожье, Харьков, Суми ва Одесса вилоятларига «Искандер-М» баллистик ракетаси, бошқариладиган бомбалар, Х-59/69 авиация ракетаси ва «Шаҳед» учувчисиз учоқлари ёрдамида 92 та ҳужум қилди.

Жумладан, Запорожье шаҳри ва яна бир нечта аҳоли пунктларига жами 16 та ҳаво ҳужуми, 6 та зенит отишмаси ва 168 та артиллерия зарбаси уюштирилди. Жами 15 та аҳоли пункти зарар кўрган, дея маълум қилди вилоят раҳбари Иван Фёдоров.

Запорожьеда 9 нафар тинч аҳоли, жумладан, бир ёшли бола ҳалок бўлган, 40 киши жароҳатланган, улар орасида 4 нафар бола бор. Шаҳарда мотам куни эълон қилинди.

Харьковга уюштирилган ҳужумларда 25 киши, жумладан, уч ойлик чақалоқ яраланган. Бундан ташқари, авиабомбалардан ўққа тутилиши оқибатида 3 та маъмурий бино, 6 та хусусий уй, 3 та савдо павильони ва 4 та метро чиқиш жойи зарар кўрган.

Одесса вилоятида дронлар фуқаролик инфратузилмасига зарар етказди, бир нечта уйларда ёнғинлар содир бўлди. Бир киши ҳалок бўлди — ҳужум вақтида автомобиль бошқарувида бўлган 46 ёшли эркак яраланиб вафот этди. Яна саккиз киши жароҳатланган, 91 ёшли аёлда стрессга яқин ҳолат кузатилмоқда. Олти нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Бошқаларга эса шу ернинг ўзида ёрдам кўрсатилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.