02.04.2024 07:25

Исроил Дамашқдаги Эрон консуллигига ҳаво ҳужуми уюштирди

Исроил Эроннинг Сурия пойтахти Дамашқ шаҳридаги консуллиги биносига ҳаво ҳужуми уюштирди, натижада 5 киши ҳалок бўлди.

Эроннинг расмий IRNA хабар агентлиги хабарига кўра, Эроннинг Дамашқдаги элчиси Акбарий Исроил F-35 қирувчи самолётлари ёрдамида Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига 6 та ракета ҳужуми уюштирганини маълум қилган.

Tesnim агентлигининг хабар беришича, ҳужум оқибатида Эроннинг Дамашқдаги элчихонаси мажмуасидаги консуллик биноси зарар кўрган. Маҳаллий манбаларга кўра, 5 киши, жумладан Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Муҳаммад Ризо Зоҳидий ҳалок бўлди.

Ҳужумда дипломатлар ва ҳарбий маслаҳатчилар ҳам бўлган камида 5 киши ҳалок бўлганини айтган Акбарий вайроналар тозалангандан сўнг қурбонларнинг аниқ сони ва исмларининг маълум қилинишини айтди.

Элчининг қўшимча қилишича, Эрон ҳужумга “тез, тўғридан-тўғри ва қатъий” жавоб беради.

Бошқа томондан, Суриянинг SANA хабар агентлиги ҳарбий манбаларга таяниб, Дамашқнинг Меззе маҳалласидаги бир бинонинг Исроил ҳаво кучлари ҳужумига учраганини даъво қилмоқда.

“Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир нечта ракеталарни уриб туширди”, — дейилади агентлик баёнотида.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.