Россия Черниговга ракета ҳужуми уюштирди, 11 киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди
Россия ҳарбийлари Украинанинг Чернигов шаҳрига зарба берди (видео), натижада 11 киши ҳалок бўлди, яна 22 киши яраланди, деб хабар берди Украина Ички ишлар вазирлиги. Вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкин.
Чернигов вилояти маъмурияти раҳбари Вячеслав Чауснинг
сўзларига кўра, шаҳарга учта ракета зарбаси берилган. "Ўлган тинч аҳоли
бор, кўплаб ярадорлар бор, ҳозирда барча керакли ёрдам кўрсатилмоқда", деб
ёзди у.
Мэр
вазифасини бажарувчи Александр Ломаконинг аниқлик киритишича, ракета шаҳарнинг кичик мавзуларидан
биридаги кўп қаватли
уйга келиб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу бинонинг девори вайрон
бўлган, автомобиллар ва қўшни уйларга ҳам зарар етган.
Аввалроқ Одесса вилояти ва Кривой Рогда ҳам портлашлар юз бергани ҳақида хабар
берилганди. Ишғол
қилинган Қримдаги Жанкой ҳарбий аэродроми ҳудудида ҳам портлашлар эшитилди.
Маҳаллий телеграм каналлари ёнғин акс этган видеони эълон қилди. Россия
армиясининг асосий логистика маркази Жанкойда жойлашган бўлиб, у ҳужум
вертолётлари учун база ҳисобланади.