қозоғистон

  • Қозоғистон президенти йирик ислоҳотни бошламоқчи

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмард Тўқаев халққа мурожаатида мамлакат парламенти ислоҳ қилинишини маълум қилди. Тўқаевнинг режасига кўра, ҳозирги икки палатали парламент ўрнига бир палатали парламент ташкил этилиши керак.

    Давомини ўқиш...
    808
    08.09.2025 12:36
  • Қозоғистон ташқи ишлар вазири ҳамда миллий хавфсизлик қўмитаси мансабдорлари ҳибсга олинди

    Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу, бизнесмен Гаджи Гаджиев ва Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ)нинг бир нечта юқори лавозимли ходимлари ҳибсга олинди. Orda нашрининг ёзишича, Нуртлеу бир кун аввал Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ саммитидан қайтганди. Вазир ва Гаджиевнинг уйларида тинтув ўтказилган. Нашр ушланган МХҚ ходимларининг шахсига аниқлик киритмаган.

    Давомини ўқиш...
    1217
    04.09.2025 16:46
  • Энди давлат бошқарувида оилавий-клан тизимга ўрин йўқ – Тўқаев

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмард Тўқаев давлат лавозимларига тайинловлар меритократия (шахснинг қобилияти, билими ва ютуқларига қараб мавқе бериш) тизимига асосланишини маълум қилди.

    Давомини ўқиш...
    828
    15.08.2025 10:39
  • Қозоғистонда ЛГБТ тарғиботи учун жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф қилинди

    Қозоғистон Мажлиси депутати (қуйи палата) Одил Жанбиршин мамлакатда ЛГБТни тарғиб қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этишни таклиф қилди. “Биз фақатгина тақиқ билан чекланмаслигимиз керак. Агар ушбу тақиқ бузилса ва ЛГБТ ижтимоий тармоқларда, оммавий ахборот воситаларида ёки бошқа билвосита усуллар билан тарғиб қилинса, менимча, фақат маъмурий эмас, жиноий жавобгарлик ҳам кўзда тутилиши керак”, деган депутат. “Стратегия” ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, Қозоғистон фуқароларининг 80 фоизи ЛГБТга нисбатан қонуний чекловлар жорий этилишини қўллаб-қувватламоқда.

    Давомини ўқиш...
    1024
    31.07.2025 17:05
  • Ғарб Туркия орқали Марказий Осиёни мустамлака қилмоқчи – рус ОАВ

    Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Туркияга ташрифи рус ОАВларида ғазаб билан муҳокама қилинди. Россия пропагандаси Тўқаевни "сиёсий мувозанатни сақлаш устаси" деб атамоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, Остонанинг "кўп йўналишли сиёсати" бежизга Россиянинг уйқусини учирмаяпти. Шундоқ ҳам Озарбайжонга ва туркийларни жиловлаб туриш учун фойдаланиладиган Арманистонга гапи ўтмай қолган "катта оға" ҳеч бўлмаса Марказий Осиёни қўлида ушлаб турмоқчи.

    Давомини ўқиш...
    1032
    30.07.2025 10:05
  • Қиморвоз мансабдорлар ишдан бўшатилди, Қозоғистонда

    Қозоғистоннинг Уралск шаҳрида қимор ўйинларида қатнашгани учун 24 нафар амалдор интизомий жазога тортилган, улардан 16 нафари лавозимидан озод этилган. Прокуратуранинг маълум қилишича, гап шаҳар ҳокимлиги, молия бошқармаси ва милиция ходимлари ҳақида кетмоқда. Улар букмекерлар орқали, жумладан, тақиқдан кейин ҳам қиморга пул тикишган.

    Давомини ўқиш...
    841
    12.07.2025 13:15
  • Қозоғистонда фолбинларнинг "ошиғи олчи" бўлиб кетди

    Ўтган йили Қозоғистон аҳолиси фолбинлар ва астрологлар хизматига деярли 3 миллиард тенге (5,7 млн доллар) сарфлаган. Ушбу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 75 баробар кўпдир.

    Давомини ўқиш...
    821
    11.07.2025 11:32
  • Тўқаев Қозоғистонга 25 % бож солган Трампга мактуб ёзди

    Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Америка Қўшма Штатларининг узоқ йиллик савдо ва сармоявий ҳамкори сифатида адолатли ҳамда ўзаро манфаатли савдо алоқаларини ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлаган.

    Давомини ўқиш...
    915
    10.07.2025 13:00
  • Қозоғистонлик спортчиларга сўкиниш ва ўз диний эътиқодини намойиш этиш тақиқланди

    Қозоғистон туризм ва спорт вазирлигининг янги буйруғига кўра, спортчилар, мураббийлар ва спорт ҳакамларига сўкиниш ҳамда ўз диний эътиқодини намойиш этиш тақиқланди. Шунингдек, улар машғулотлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш ёки оммавий жойларда спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилиши керак.

    Давомини ўқиш...
    985
    10.07.2025 10:13
  • Қозоғистонда аёлларнинг ниқоб тақиши тақиқланади

    Қозоғистон парламентининг ҳар икки палатаси жамоат жойларида юзни ёпадиган кийим-кечакларни кийишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Ушбу ҳужжат президентнинг имзоси учун юборилган.

    Давомини ўқиш...
    1208
    26.06.2025 11:05
1
2
3

...

10

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.