12.07.2025 13:15
29

Қиморвоз мансабдорлар ишдан бўшатилди, Қозоғистонда

Қозоғистоннинг Уралск шаҳрида қимор ўйинларида қатнашгани учун 24 нафар амалдор интизомий жазога тортилган, улардан 16 нафари лавозимидан озод этилган.

Прокуратуранинг маълум қилишича, гап шаҳар ҳокимлиги, молия бошқармаси ва милиция ходимлари ҳақида кетмоқда. Улар букмекерлар орқали, жумладан, тақиқдан кейин ҳам қиморга пул тикишган.

Баёнотда келтирилишича, 2024 йил 9 сентябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг қимор ўйинларида қатнашиши ва пул тикиши, шу жумладан онлайн режимда иштирок этиши қонунбузарлик ҳисобланади. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.