11.07.2025 11:32
74

Қозоғистонда фолбинларнинг "ошиғи олчи" бўлиб кетди

Ўтган йили Қозоғистон аҳолиси фолбинлар ва астрологлар хизматига деярли 3 миллиард тенге (5,7 млн доллар) сарфлаган. Nur.kz нашрининг ёзишича, ушбу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 75 баробар кўпдир. 

Гап шундаки, Қозоғистонда ғайритабиий ҳодисаларга қизиқиш кучаймоқда. Фолбинлар, астрологлар ва экстрасенсларга бўлган талаб аҳолида сезиларли даражада ошган. 

Қонуний фаолият юритаётган фолбин ва башоратчилар ўтган йили жами 2,9 миллиард тенгелик солиқ тўлаган. 2023 йилда эса бу кўрсаткич атиги 39,5 миллион тенгени ташкил қилган.

Ушбу сумманинг катта қисми – 2,7 миллиард тенге фолбинлар, нумерологлар ва астрологлар ҳиссасига тўғри келади. Экстрасенслар эса 225,7 миллион тенге ишлаб топган.

Фолбинларнинг аксарияти норасмий ишлашини ҳисобга олсак, реал рақамлар эса бундан ҳам юқори бўлиши мумкин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.