08.09.2025 12:36
169

Қозоғистон президенти йирик ислоҳотни бошламоқчи

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмард Тўқаев халққа мурожаатида мамлакат парламенти ислоҳ қилинишини  маълум қилди.

Тўқаевнинг режасига кўра, ҳозирги икки палатали парламент ўрнига бир палатали парламент ташкил этилиши керак.

У шунингдек, ўн йиллар давомида Сенат раҳбари бўлганини ва қонун чиқарувчи органни ислоҳ қилиш ҳақидаги гаплар 20 йилдан бери давом этиб келаётганини эслатган.

“Ислоҳотнинг ғайриоддий хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, муҳокамани ўтказиш учун камида 1 йил талаб этилади. Шундан сўнг 2027 йилда умуммиллий референдум ўтказиш, кейин эса Конституцияга зарур ўзгартиришлар киритиш мумкин бўлади. Давлат тақдирига оид барча масалалар фақат халқ розилиги билан ҳал этилиши лозим”, деган Қозоғистон президенти.

Сиёсатчига кўра, Мажлиснинг ҳозирги таркиби ўз ваколатларини тугатгунга қадар одатдагидек фаолият юритади. Сиёсий партиялар эса бу вақт ичида рақобатга тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўлади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.