04.09.2025 16:46
366

Қозоғистон ташқи ишлар вазири ҳамда миллий хавфсизлик қўмитаси мансабдорлари ҳибсга олинди

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу, бизнесмен Гаджи Гаджиев ва Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ)нинг бир нечта юқори лавозимли ходимлари ҳибсга олинди. Бу ҳақда Orda.kz нашри хабар берди. 

Нашрнинг ёзишича, Нуртлеу ўз уйида қўлга олинган. У бир кун аввал Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ саммитидан қайтганди. Вазир ва Гаджиевнинг уйларида тинтув ўтказилган. Нашр ушланган МХҚ ходимларининг шахсига аниқлик киритмаган.

Қозоғистон маданият ва ахборот вазири Аида Балаева ижтимоий тармоқда давлат хизматчиларининг ҳибсга олиниши ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилаётганини ёзди, бироқ у ҳолатни рад ҳам қилмаган.



Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.