30.07.2025 10:05
134

Ғарб Туркия орқали Марказий Осиёни мустамлака қилмоқчи – рус ОАВ

Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Туркияга ташрифи рус ОАВларида ғазаб билан муҳокама қилинди. Россия пропагандаси Тўқаевни "сиёсий мувозанатни сақлаш устаси" деб атамоқда.

"Тўқаев бир вақтнинг ўзида Ғарб, Туркия, Россия ва Хитой билан дўстона муносабатларни сақлашга муваффақ бўлмоқда. Бироқ бу "акробатик намойиш" қанча узоқ давом этса, унинг бир вақтда тўртта стулда ўтириши шунчалик қийинлашиб боради", дейилади ВЭС24 таҳлилида.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Остонанинг "кўп йўналишли сиёсати" бежизга Россиянинг уйқусини учирмаяпти. Шундоқ ҳам Озарбайжонга ва туркийларни жиловлаб туриш учун фойдаланиладиган Арманистонга гапи ўтмай қолган "катта оға" ҳеч бўлмаса Марказий Осиёни қўлида ушлаб турмоқчи.   

Жумладан, ВЭС24 Тўқаевнинг Туркияга ташрифи ҳақида шундай ёзади:

"Анқара аллақачон ўзини тенг ҳуқуқли шерик эмас, балки буйруқ берувчи ҳукмдордек тутаяпти. Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) – бу тенглар иттифоқи эмас, балки биродарлик ниқобидаги Марказий Осиёни юмшоқ усулда мустамлака қилиш воситасидир".

Мустамлакачи Россия ОАВлари томонидан таъкидланаётган иддаолар қуйидаги мазмунда давом эттирилган: 

"Яқинроқ назар солинса, ҳаммаси аён бўлади: бу лойиҳадан энг кўп фойда кўраётган Қозоғистон эмас. Ҳатто Анқара ҳам эмас. Унда ким? Албатта, бу ғоянинг бош продюсери бўлган Лондон".

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.