26.06.2025 11:05
68

Қозоғистонда аёлларнинг ниқоб тақиши тақиқланади

Қозоғистон парламентининг ҳар икки палатаси жамоат жойларида юзни ёпадиган кийим-кечакларни кийишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Ушбу ҳужжат президентнинг имзоси учун юборилган.  

“Zakon.kz”га кўра, гап “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тўғрисида”ги қонунга киритилаётган тузатишлар ҳақида бормоқда. Жорий йилнинг 19 июнь куни бу ҳужжат Сенатда кўриб чиқилган, бироқ қабул қилинмаган. Баъзи ўзгартиришлар билан парламентнинг қуйи палатаси – Мажлисга қайтарилган. Бу ўзгартиришлар куч тузилмалари ходимларига уй-жой бериш масалаларига тааллуқли бўлган.

Бироқ Сенат аъзолари жамоат жойларида юзни ёпувчи кийимларни тақиқловчи нормаларга рози бўлган. Мажлис депутатлари қонун лойиҳасини қайта кўриб чиққан ва таклиф этилган тузатишларга розилик билдирган. Энди қонунни Президент имзолаши керак бўлади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.