15.08.2025 10:39
94
Энди давлат бошқарувида оилавий-клан тизимга ўрин йўқ – Тўқаев
Қозоғистонда юқори лавозимларга меритократия – фуқароларнинг қобилияти, билими ва ютуқларига қараб тайинлов тизимига амал қилинмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмард Тўқаев Остонада ўтказилаётган ўқитувчилар конференциясида айтиб ўтди.
Оқўрда матбуот хизматининг ёзишича, Тўқаев мамлакатдаги сиёсий тизим тўлиқ янгиланганини маълум қилган.
"Жамиятимиз ривожланмоқда, фуқароларнинг онг-тафаккури ўзгармоқда. Давлат хизматларида меритократия тамойили етакчи ўринда. Энди ҳокимиятда ҳам "оилавий–клан тизим"га ўрин йўқ", деган у.
Ўз нутқи давомида ўқитувчиларга мурожаат қилган Тўқаев жамиятнинг юксалишида педагогларнинг роли катта эканини таъкидлаган.
"Ҳар бир ҳалол ватандош мактаб деворлари орасида тарбияланади", деган у.