исроил-ливан уруши
Ливан ва Исроил ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви узайтирилди
Ливан ва Исроил ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича АҚШ назорати остидаги келишув яна уч ҳафтага, 2025 йил 18 февралгача узайтирилди. Келишувга кўра, Исроил армияси 26 январгача ўз позицияларини Ливан ҳарбийларига топшириши лозим эди. Бироқ, ҳужумлар давом эмоқда, бир кунда 22 киши ҳалок бўлиб, 124 киши яраланди.
Давомини ўқиш...23827.01.2025 10:30Икки ойлик уруш: Ливан ва Исроилнинг йўқотишлари
Исроил матбуоти "Ҳизбуллоҳ" ва Исроил армияси ўртасидаги икки ойлик уруш давомида Ливан ва Исроил кўрган зарарнинг қиёсий таҳлилини чоп этди. Маълумотлар тахминий бўлса-да, у ҳар икки томоннинг ҳам тинч, ҳам ҳарбий йўқотишлари ҳақида умумий тасаввур беради.
Давомини ўқиш...113129.11.2024 09:54Исроил "Ҳизбуллоҳ" билан оташкесим тўғрисидаги битимни дастлабки тарзда маъқуллади — ОАВ
Исроил "Ҳизбуллоҳ" билан Ливанда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни дастлабки тарзда маъқуллади. 60 кунлик сулҳга кўра, Исроил ҳарбийлари Ливан жанубини тарк этади, "Ҳизбуллоҳ" эса оғир қуролларини Литани дарёси шимолига ўтказади.
Давомини ўқиш...62026.11.2024 07:19Ливан пойтахтидаги мактаб ва олийгоҳлар ёпилди
Исроилнинг Бейрутга тунги зарбаларидан сўнг Таълим вазирлиги Ливан пойтахтидаги барча мактаб ва олийгоҳларни ёпишга қарор қилди. Исроил тажовузи сабабли шусиз ҳам минглаб ўқувчи-талабалар қочқинларга айланган, мактаблардан эса бошпана сифатида фойдаланиш бошланган эди.
Давомини ўқиш...46219.11.2024 08:25Ливан жанубида Исроилнинг 25 та аскари яраланди, бир қанча қурбонлар бор
Ливан жанубида сўнгги 24 соат ичида содир бўлган тўқнашувларда камида 25 та исроиллик аскар яраланди. Шунингдек, бир қанча қурбонлар бор, жумладан, “Ҳизбуллоҳ” билан тўқнашув натижасида Исроил армиясининг захирадаги майори, 228-“Алон” бригадасининг 9308-батальони қўмондони ўринбосари Авирам Хариб ҳамда 7338-“Адирим” артиллерия полкидан 27 ёшли Саъар Элиад Наварски ўлган.
Давомини ўқиш...71723.10.2024 11:32Учинчи Қана қирғини: Исроил жиноятларини қандай хаспўшламоқда?
Ливан жанубидаги Қана қишлоғи учинчи бор Исроил армияси томонидан қирғин қилинди. 1996 ва 2006 йилларда бўлгани каби Ғарб матбуоти ушбу қишлоқда ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини совуққонлик билан қабул қилмоқда. “Бу эса ирқчи Ғарб медиаси учун сионистларнинг ҳаёти қимматлилиги, араблар эса фақат ўлим кўрсаткичлари янги рекордларни ўрнатгандагина ёритилиши керак бўлган ғайриинсоний мавжудотлар сифатида кўрилишини англатади”, - деб ёзади журналист ва ёзувчи Роберт Инлакеш.
Давомини ўқиш...74222.10.2024 16:30Исроилнинг Ливанга ҳужуми: 748 киши ҳалок бўлди
Исроил армияси охирги 24 соат ичида Ливаннинг турли ҳудудларига ҳаво ҳужумларини уюштиришда давом этмоқда, натижада 94 киши ҳалок бўлди, 168 киши тан жароҳати олди. Ливан ССВ ҳужумлар натижасида жами 748 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Давомини ўқиш...81027.09.2024 09:30Ҳизбуллоҳ хавфсизликда жиддий хатога йўл қўйди: пейжерларни Моссаддан сотиб олди
Ливанда 34 кишининг ўлимига ва 3500 га яқин кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган пейжерлар ва рацияларнинг портлаши Ҳизбуллоҳ сафларида катта хавфсизлик муаммолари мавжудлигини очиб берди. Ҳаракат ичига портловчи модда ва майда металл шарчалар жойлаштирилган қурилмаларни билвосита МОССАДга тегишли компаниядан сотиб олган.
Давомини ўқиш...107420.09.2024 14:3910 кун ичида Исроилнинг Ливанга уюштирган ҳужумлари натижасида 540 га яқин киши ҳалок бўлди
Исроил 15 июлдан буён Ливан жанубига 5736 маротаба ҳужум уюштириб, 540 га яқин кишининг ўлимига сабабчи бўлди. 1850 киши жароҳатланган. Шунингдек, 1800 гектардан зиёд майдон ёнган, 28 мингга яқин оила хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. Исроил томонида ҳам йўқотишлар мавжуд. Хусусан, мамлакат шимолидаги 43 та аҳоли пункти эвакуация қилинган, 1500 дан ортиқ бино, транспорт воситалари ва инфратузилмага зарар етган.
Давомини ўқиш...110125.07.2024 15:30Қувайт ўз фуқароларини Ливандан кўчиришни бошлади
Исроилнинг Ливанда кенг кўламли урушни бошлашга тайёрлиги ҳақидаги баёнотлари фонида Қувайт ТИВ раҳбари амирлик фуқароларини "Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасида қуролли можаро бошланиши хавфи туфайли мамлакатни тезроқ тарк этиш"га чақирди. Қувайтликларни кўчириш учун биринчи борт Байрутга етиб келди. Бунинг учун бир нечта самолётлар сафарбар қилинган.
Давомини ўқиш...125724.06.2024 09:00