19.11.2024 08:25
Ливан пойтахтидаги мактаб ва олийгоҳлар ёпилди
Исроилнинг Бейрутга тунги зарбаларидан сўнг Таълим вазирлиги Ливан пойтахтидаги барча мактаб ва олийгоҳларни ёпишга қарор қилди, деб хабар бермоқда «Ал-Арабия».
AFP маълумотларига кўра, сўнгги 36 соат ичида Исроил Ливандаги 200 та нишонга зарба берган. Бомбалар, жумладан, Байрутдаги гавжум савдо майдонига тушиб, ёнғин келтириб чиқарди, аланга бир қанча дўконларни қамраб олган. Ёнғин натижасида ёқилғи баклари портлаб кетган.
Исроил агрессияси бошланиши билан мамлакатда мактаб ўқувчилари ва талабалари учун таълим жуда мураккаблашди. Юз минглаб одамлар қочқин бўлди, мактаблар улар учун вақтинчалик бошпаналарга айланди.
Исроил "Ҳизбуллоҳ" Ливанда уруш олиб бораётганини даъво қилмоқда, бироқ унинг зарбалари минглаб тинч аҳолини ўлдирмоқда.
Ливан расмийларига кўра, Исроилнинг зарбалари мамлакатда 3480 кишини ўлдирган бўлса, "Ҳизбуллоҳ" Исроилнинг бор-йўғи 48 аскарини ўлдирган.