Ливан жанубида Исроилнинг 25 та аскари яраланди, бир қанча қурбонлар бор
Ҳарбийлар берган маълумотларга кўра, Ливан жанубида сўнгги 24 соат ичида содир бўлган тўқнашувларда камида 25 та исроиллик аскар яраланди.
Бундан
ташқари, Ливаннинг жанубида “Ҳизбуллоҳ” билан тўқнашув натижасида Исроил
армиясининг захирадаги майори, 228-“Алон” бригадасининг 9308-батальони
қўмондони ўринбосари Авирам Хариб ўлди.
Шунингдек,
Исроил армиясининг маълум қилишича, 7338-“Адирим” артиллерия полкининг
508-батальонидан 27 ёшли Саъар Элиад Наварски Ҳизбуллоҳ билан чегарадаги
жангларда ўлган. Худди шу батальоннинг захирадан чақирилган учта аскари оғир
яраланган.
Ғазо ва
Ливанда уруш бошланганидан бери яҳудий давлати 752 та ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани
ва 5043 таси яраланганини ошкор қилишга рухсат берди.
The
Jerusalem Post норасмий маълумотларга кўра, 700 дан ортиқ исроилликлар бедарак
йўқолганлар рўйхатида эканини маълум қилди.
ОАВда
таъкидланганидек, расмий тузилмалар ҳалигача бедарак йўқолганларнинг оилаларига
жавоб бермаган ва қидирувда бўлганларнинг ягона рўйхати йўқ.
Ўз
яқинларини топиш учун умидсиз уринишда бўлган одамлар турли усуллардан,
жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали қидириш имкониятларидан фойдаланмоқда.