исроил
Малайзия Исроилни БМТдан чиқариб юбориш тўғрисидаги резолюцияси устида ишламоқда
Малайзия “Фаластин билан боғлиқ масалаларда қонунлар, қоидалар ва қарорлар бузилган бўлса” Исроилни жаҳон ташкилотидан чиқариб юбориш таклифни ўз ичига олган резолюцияни ишлаб чиқмоқда. “Бу Исроил режимининг ваҳшийликларини тўхтатиб, Фаластин халқига ҳаётий ёрдам етказилишига хизмат қилади”, - дея таъкидлади мамлакат бош вазири Анвар Иброҳим.
Давомини ўқиш...170406.11.2024 07:25Таҳлил: Исроил Сурияни ҳам урушга тортяптими?
Исроилнинг Ливан “Ҳизбуллоҳ”ига қарши уруши яқин орада Суриянинг ҳам ушбу можарога тортилиш эҳтимоли ҳақидаги қарашларни юзага келтирмоқда. Унинг Ливан билан географик яқинлиги АҚШ ҳомийлигидаги яҳудий давлатининг Шом диёрига кучлироқ ҳужумни бошлашига сабаб бўлиши мумкин.
Давомини ўқиш...173731.10.2024 17:35"Бизни ўзимиздан ҳимоя қилинг": исроилликлар халқаро ҳамжамиятдан Нетаняхуни тўхтатишни сўрашмоқда
Октябрь ойида минглаб исроилликлар яҳудий давлати ҳукуматини зудлик билан оташкесимга мажбурлаш учун Исроилга глобал босим ўтказишга чақирган очиқ хатни имзоладилар. Мурожаатни исроиллик рассомлар, ёзувчилар, математиклар ва собиқ дипломатлар имзолаган. Мактубни имзолаганлар орасида Исроилнинг Россиядаги собиқ элчиси Ализа Шенҳар ҳам бор.
Давомини ўқиш...133831.10.2024 08:59Исроил қисқа муддатли сулҳ тузишни рад этди
Исроил қамалдаги Ғазо секторида икки кунлик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги Миср таклифини қабул қилишдан бош тортди. Ушбу ташаббусни ҳукуматдаги кўплаб вазирлар қўллаб-қувватлаган бўлса-да, бош вазир Бенямин Нетаняху қарши чиқди. У музокаралар Ғазога ҳужумлар билан бирга давом этишини талаб қилмоқда.
Давомини ўқиш...179729.10.2024 08:38Исроил ҳарбий харажатлари ойига 1,8 дан 4,7 млрд долларга ошди
Исроилнинг ҳарбий харажатлари 2023 йил 7 октябргача ойига 1,8 млрд долларни ташкил этган бўлса, ўтган йил охирида бу кўрсаткич 4,7 млрд долларга етган. Айни пайтда эса кунига 131 млн доллардан зиёд маблағ сарфланмоқда. Шунингдек, Исроилнинг “Хизбуллоҳ” етакчиси ва унинг амакиваччасини ўлдиришга қанча сарфлангани маълум бўлди.
Давомини ўқиш...222424.10.2024 07:54Исроил армияси Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилганини иддао қилмоқда
Исроил армияси ўта аниқ разведка маълумотлари асосида Ҳизбуллоҳнинг Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг Даҳия туманидаги ер остида жойлашган ҳаракат бош қароргоҳига берилган авиазарба натижасида Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилганини маълум қилди. Ҳизбуллоҳ манбалари унинг ҳалок бўлмагани, бироқ яраланганини билдирди.
Давомини ўқиш...213828.09.2024 12:35Ливанда пейжер ва рациялар портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 37 нафарга етди
Ливан соғлиқни сақлаш вазири мамлакатда рациялар портлашидан 25 нафар, пейжерлар портлашидан эса 12 киши, жами 37 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Ҳизбуллоҳ эса ҳалок бўлганларнинг 25 нафари ўз аъзолари эканини билдирди. Шунингдек, ушбу қурилмаларга Исроил аввалдан портловчи модда ва махсус дастурий таъминот ўрнатгани аниқланди.
Давомини ўқиш...222420.09.2024 08:28Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" ўртасида кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошланди
Бугун, 19 сентябрь куни босқинчи Исроил кучлари Ливанни фаол равишда бомбардимон қилишни бошлади. Қайд этилишича, ҳозирда сионистларнинг қирувчи самолётлари Байрут осмонида учмоқда. Маҳаллий Ливан матбуоти "Ҳизбуллоҳ"нинг Маргалиот шаҳрига берган зарбаси натижасида 2 нафар исроиллик аскар ҳалок бўлгани ва 16 нафари яраланганини хабар қилди.
Давомини ўқиш...175619.09.2024 20:14Америкалик эксперт: Ливандаги ҳужумлар ХХI асрнинг янги таҳдиди
АҚШлик геосиёсат бўйича эксперт, истеъфодаги подполковник Рич Оутзен Ливандаги пейжер ва рацияларнинг портлаши ХХI асрда кўлами бўйича барча эътиборга олиши керак бўлган янги турдаги таҳдид эканини таъкидлади. Оутзен Исроил разведкаси Ҳизбуллоҳ берган буюртмаларни аниқлаб, ишлаб чиқариш маркази ёки буюртма йўлда вақтида ускуналарга портловчи моддалар жойлаштирганини тахмин қилди.
Давомини ўқиш...215319.09.2024 12:23АҚШ 7 октябрдан бери Исроилга 50 минг тоннадан ортиқ қурол-яроқ етказиб берди
Ғазода уруш бошланган 2023 йил 7 октябридан буён АҚШ Исроилга ҳаво ва денгиз орқали 50 минг тоннадан ортиқ қурол-яроғ етказиб берди. Исроил Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 500 та парвоз ва 107 та денгиз жўнатмалари орқали 50 минг тоннадан ортиқ ҳарбий техника ва техника етказиб берилган.
Давомини ўқиш...221827.08.2024 11:32
...










