03.09.2025 13:21
172
Сионист матбуоти Сурия президентини ҲАМАСни қайта тиклашда айбламоқда
Босқинчи исроил матбуоти Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръни ҲАМАС ва исломий жиҳодга Шом диёрида ўзини қайта тиклашга яширинча рухсат берганликда айблади.
исроил разведкаси билан алоқаси борлиги айтилаётган Нетзив веб-сайтига кўра, Дамашқ фаластинлик гуруҳларга Сурия ҳудудида ўз инфратузилмасини қайта қуришга рухсат берган.
Ҳайъат Таҳрир аш-Шом (ҲТШ)га алоқадор манбалардан олингани айтилаётган тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бу ташкилот юзлаб ҲАМАС аъзоларининг озод этилишига ёрдам берган. Бу одамлар 2011-йилдан бери, Хамас етакчилари Дамашқдан чиқариб юборилганидан кейин Башар Асад кучлари томонидан ҳибсда сақланган.
Асад мухолифат томонидан ағдарилганидан сўнг, ҲТШ раҳбарияти гўёки Сурия ҳудудида Фаластин ташкилотлари кучларини тиклашга қарор қилган. Сурия ҳукумати бу хабарларни инкор этган.