26.09.2025 16:13
186

Қирғизистон президенти Ғазода геноцидни тўхтатиш ва халқаро тергов ўтказишга чақирди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2025 йил 23 сентябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТнинг 80-сессиясида сўзлаган нутқида босқинчи исроилнинг Ғазо секторида амалга ошираётган геноцидини тўхтатишга чақирди.

У: “Ғазодаги уруш ва даҳшатли воқеаларни тўхтатиш учун яна нима керак?” дея савол ташлади.

Президент Жапаров, Ғазо секторидаги ғайриинсоний ҳужумлар натижасида катта йўқотишларга учраётган Фаластин халқининг фожеаси ҳақида бутун дунё қайғуриши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, жаҳон ҳамжамияти кўз ўнгида кечаётган бу инсоний фалокатдан кўз юмиш мумкин эмас.

Жапаров ўз нутқида фаластинликларга қарши геноцидни тўхтатиш ҳамда Халқаро адлия суди орқали халқаро тергов ишларини бошлашга чақирди.

Шунингдек, у барқарор тинчликка эришишнинг ягона йўли икки давлатли ечим эканини урғулади. Фаластин эса 1967 йилги чегаралар асосида мустақил давлат қуриш ҳуқуқини қайта тиклаши зарурлигини қайд этган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.