04.09.2025 15:45
181

Ислом олами бу золим, кофир Нетаньяхуга қарши қўл қовуштириб туролмайди – Эрдўғон

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон куни кеча қилган чиқишида Ислом дунёси Фаластиндаги воқеаларга, "золим, кофир Нетаньяхунинг фитнасига" бефарқ қараб тура олмаслигини таъкидлади.

"Шунинг учун дунёнинг қайси бурчагида мусулмон бўлмасин, қалбимиз, онгимиз ва руҳимиз улар билан бирга. Шу сабаб биз барча мусулмонларни тароқ тишлари каби, бино ғиштлари каби ягона тананинг аъзолари сифатида кўрамиз. Айнан шу сабаб бугун биз Фаластиндамиз. Айнан шу сабабли бугун биз Ғазодамиз. Айнан шу сабабли биз Фаластинда рўй бераётган воқеаларга – ўша золим, Нетаняху деб аталувчи кофирнинг бу босқинчилигига ҳеч қачон бефарқ қараб тура олмаймиз", деган Эрдўғон Мавлидун Набий ҳафталигининг очилишида.

Туркия раҳбари ушбу онларда бутун дунёда зулмга учраётган мусулмонлар ҳаққига дуо қилинишини қўшимча қилган.

"Юрагимизнинг ярми бу ерда бўлса, қолган ярми Ғазода, Фаластинда, Яманда, Суданда ва Афғонистонда – Ислом оламининг қонли ҳудудларида. ИншаАллоҳ, бугун кечқурун қиладиган ибодатларимизда мазлумларни ва жабрдийдаларни, қаерда бўлишидан қатъи назар, унутмаймиз. Улар учун ҳам қўлларимизни осмонга кўтариб дуо қиламиз", деган у.

Эрдўғон ушбу нутқи орқали мусулмонларни бир тан-бир жон бўлиб, ёвуз душманларга қарши курашишга ундаган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.