06.09.2025 13:12
131
Миср хориждаги фаолларнинг оила аъзоларини ҳам жазоламоқда
Миср диаспораси бутун дунё бўйлаб дипломатик ваколатхоналарни тўсиб қўйиш орқали Қоҳиранинг сионистларни қўллаб-қувватлаётганига норозилик билдирмоқда.
Ҳаммаси Гаагадаги элчихона дарвозаларини занжирбанд қилган келиб чиқиши мисрлик фаол Анас Ҳабибдан бошланди. Унинг хатти-ҳаракатлари шунга ўхшаш норозилик тўлқинини келтириб чиқарган.
Нур Ҳоссам Истанбулда ҳам унинг ҳаракатини такрорламоқчи бўлган, бироқ консулхонага судраб олиб кирилиб, калтакланган. Нью-Йоркда намойишни тасвирга олаётган ака-ука Али ва Ясин БМТ миссияси эшикларини занжирбанд қилмоқчи бўлганида жароҳат олган.
Олдинроқ, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдулати дипломатларга, "хориждаги норози ватандошларини консулхонага судраб олиб кириб, уларнинг "ҳаётини дўзахга айлантириш” ҳақида кўрсатма берган эди.
Фаолларнинг оилалари ҳам азоб чекмоқда. Миср ҳукумати намойишчиларнинг қариндошларини ҳибсга олгани ҳақида маълумотлар бор. Худди шундай ижтимоий тармоқларда бир мисрлик фаолнинг беш оила аъзоси ҳибсга олингани ҳақида хабарлар сиздирилган.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Мисрда 20 мингдан 40 минггача сиёсий маҳбус бўлиши мумкин, 2023 йилдан бери эса 800 дан ортиқ одам бедарак йўқолган.