26.09.2025 08:48
140

Босқинчи исроил томонидан ўлдирилган фаластинликлар сони 65 мингдан ошди

2023 йилнинг октябр ойидан бери Ғазонинг сион-фашист кучлари томонидан ўққа тутилиши ва портлатилиши оқибатида камида 65 502 киши, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлди. 167 367 нафар аҳоли яраланган. Минглаб одамлар бедарак йўқолган, чунки қутқарувчилар уларни вайроналар остидадан олиб чиқа олмаяпти.

Биргина охирги 24 соат ичида 83 жасад ва 216 ярадор шифохоналарга етказилди.

Худди шу даврда инсонпарварлик ёрдамини олмоқчи бўлган 7 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди ва камида 50 нафари яраландu. Бу ёрдам линияларига қилинган ҳужумлар натижасида ҳалок бўлганлар сони 2 538 кишига етган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.