16.09.2025 12:14
236

исроил Ғазода геноцид содир этмоқда – БМТ комиссияси

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти(БМТ)нинг Ғазо бўйича тергов комиссияси исроилнинг фаластинликларга қарши геноцид содир этаётганини ва унинг олдини олиш ҳамда жазолаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганини эълон қилди.
 
Халқаро жиноий суднинг собиқ судьяси Нави Пиллэй раислигидаги 72 саҳифалик ҳисоботда айтилишича, исроил 1948 йилги Геноцид конвенциясининг беш бандидан тўрттасини бузган: қотиллик, танга оғир шикаст етказиш, ҳалокатга олиб келадиган ҳаёт шароитларини яратиш ва Ғазода фаластинликларнинг туғилишига қарши шафқатсиз чоралар шулар жумласидандир.
 
Комиссия исроил ҳукумати ва хавфсизлик кучлари фаластинликларни тўлиқ йўқ қилиш ниятида ҳаракат қилганини аниқлаган. 

“исроил ҳукумати ва хавфсизлик кучлари Ғазо секторида фаластинликларни қирғин қиляпти”, дейилади ҳисоботда. 

Комиссия исроил Геноцид Конвенциясининг III моддасида кўрсатилганидек, геноцидга тўғридан-тўғри ва оммавий даъват қилгани учун жавобгарлигини таъкидлайди. 

"Яҳудий давлати" комиссия билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган ва унининг ҳисоботини нохолис деб атаган. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.