ҳиндистон
Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Ҳиндистоннинг иккита қирувчи самолётини уриб туширди
Покистон ҳаво кучлари Ҳиндистоннинг иккита қирувчи самолётни уриб туширди. Хавфсизлик манбаларига кўра, Покистон армияси жавоб ҳужуми доирасида Ҳиндистон бўлинмаси штаб-квартирасига зарба берган. Ракета зарбалари оқибатида икки давлат ўртасида жойлашган назорат-ўтказиш пункти вайрон бўлган.
Давомини ўқиш...123407.05.2025 01:48Ҳиндистон Покистон билан кескинлик фонида фуқаролик мудофааси машғулотларини бошлади
Ҳиндистон ҳукумати Покистон билан бўлаётган зиддиятлар фонида бутун мамлакат бўйлаб йирик фуқаролик мудофааси машғулотларини ўтказа бошлади. Машғулотлар доирасида ҳаво ҳужуми сигнализациясини синаш, электр таъминотини вақтинча тўхтатиш ва эвакуация протоколларини текшириш каби чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Давомини ўқиш...97306.05.2025 17:14Покистоннинг атом бомбалари ҳақида маълумот берилди
Айни пайтда Покистон ихтиёрида тахминан 150 та ядровий каллак бор. Унинг баллистик ракеталари 2 750 километргача учади ва бутун Ҳиндистондаги нишонларни ура олиши мумкин.
Давомини ўқиш...159706.05.2025 07:15Ҳиндистон ва Покистон: вазият кескинлашмоқда! Ядро уруши яқин…(ми?)
Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги тарихий Кашмир низоси яна авжига чиқди. Нью-Деҳли сайёҳларга қилинган ҳужум учун Покистонни айблар экан, Исломобод халқаро тергов талаб қилмоқда. Бу орада эса ядро қуролларига эга икки қўшни давлат ўртасидаги тортишув бутун минтақани ҳалокат остонасига олиб келиши мумкин. Сиёсатшунос Абдували Сойибназаров мақоласидан.
Давомини ўқиш...144302.05.2025 17:30Ҳиндистонда етти ёшли бола қурбонлик қилинди
Ҳиндистондаги хусусий мактабда муассаса даромадлари ортиши учун етти ёшли бола қурбонлик қилинди. Ушбу иш юзасидан мактаб таъсисчиси ва унинг директор бўлиб ишловчи ўғли, шунингдек, уч ўқитувчи ҳибсга олинган. Ҳиндистон Миллий Жиноятларни қайд этиш бюроси маълумотларига кўра, мамлакатда 2014-2021 йиллар давомида 103 одам қурбонлик қилинган.
Давомини ўқиш...242530.09.2024 08:59Бангладешда сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 27 кишига етди
Бангладешда муссон ёмғирлари туфайли рўй берган сув тошқини, кўчки ва дарё тошиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 кишига етди, 2 киши бедарак йўқолди. Ёғингарчиликлар оқибатларидан бутун мамлакат бўйлаб 5,6 миллионга яқин одам жабрланди, 35 минг бош чорва моллари хавфсиз ҳудудларга кўчирилди.
Давомини ўқиш...214728.08.2024 11:03Ҳиндистоннинг тўғонларни очиб юбориши Бангладешда сув тошқинларига олиб келди
Ҳиндистоннинг тўғонни очиб юбориши Бангладешда катта ҳудудларни сув босишига сабаб бўлиб, гуманитар инқирозни юзага келтирди. Бунга қўшни мамлакатда яқинда ҳиндуларга ҳужум қилинганига жавоб сифатида йўл қўйилгани сабаб экани айтилмоқда. Умуман, кучли ёғингарчиликлар ва сув тошқинларидан Бангладешда 4,5 миллион киши жабрланди, охирги уч кун ичида 13 киши ҳалок бўлди.
Давомини ўқиш...275423.08.2024 14:52Россия "миграция арғимчоғи": Африкадан олиб келамиз, Марказий осиёликларни «сийраклатамиз»
Сўнгги пайтларда Россия компаниялари МДҲдан ташқари мамлакатлардан ишчиларни қидириш бўйича фаоллигини сезиларли даражада оширди. Деярли барчани ҳайратда қолдирган нарса – меҳнат захираларининг ҳатто Африкадан ҳам жалб қилингани! Бундан ташқари, ушбу жараён бир неча йил олдин бошланган ва фақат жадал ривожланмоқда.
Давомини ўқиш...301706.08.2024 11:44Ҳиндистон авиакомпанияси аёлларга эркаклардан алоҳида учиш имконини берди
Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси аёл йўловчилар парвоз вақтида ўзларини қулай ҳис қилишлари учун дунёда биринчи бўлиб ўриндиқларни эркак йўловчилардан алоҳида танлаш имкониятини тақдим этди. Эндиликда, онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида саёҳатчилар ёнида ўтирган йўловчиларнинг жинсини кўришлари ва агар хоҳласалар, бошқа аёллар ёнидаги ўриндиқларни танлашлари мумкин бўлади.
Давомини ўқиш...195525.07.2024 09:30Ҳиндистонда диний маросим вақтидаги тиқилинчда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати Ҳатрас туманидаги қишлоқлардан бирида машҳур воиз Бҳоле Бабани тинглаш учун йиғилган оломон тиқилинч ҳосил қилди. Натижада энг камиди 116 киши ҳалок бўлди. Ҳукумат қурбонлар сони ортиши мумкинлигини маълум қилди. Гувоҳларнинг айтишича, тиқилинчга одамлар руҳонийга яқинлашиш ва ҳокипойини олишга интилиши сабаб бўлган.
Давомини ўқиш...212203.07.2024 07:37










