12.05.2025 16:20
156

Ҳиндистон келишувдан сўнг ўз аэропортларини очди

Ҳиндистон Покистон билан можаро туфайли ёпилган мамлакат шимоли ва ғарбидаги 32 та аэропортни очди. 

News18 телеканалининг хабар беришича, олдинроқ Ҳиндистон Покистон билан кескинлик фонида мамлакатдаги 487 та аэропортдан 32 тасини ёпган эди. Мамлакатлар ўртасидаги келишувдан сўнг, ушбу аэропортларнинг барчаси ўз фаолиятини қайта бошлаган. 

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги вакили Сунил Бартвал Ҳиндистон ва Покистоннинг Жамму ва Кашмирдаги туташув чизиғида вазият барқарор эканини маълум қилган. Шу боис ҳам мамлакат яна одатий тартибларига қайта бошлаган. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.