19.06.2025 17:09
64

Ҳиндистон ҳукумати мусулмонларни сургун қиляпти

Ҳиндистон ҳукумати мамлакатдаги мусулмонларни ноқонуний равишда Бангладешга ҳайдамоқда. 

“The Guardian”нинг ёзишича, сургун қилинаётган мусулмонларни Бангладеш томони қабул қилмаяпти ва уларни ортига қайтармоқда.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларга кўра, сўнгги ҳафталарда ҳинд полицияси минглаб одамларни – асосан мусулмонларни Бангладешдан ноқонуний равишда Ҳиндистонга кирганликда гумон қилиб ҳибсга олган. Кўпинча, уларнинг ҳуқуқий ҳимояси таъминланмаган ва Ислом динига эътиқод қилувчилар мамлакатдан чиқариб юборилган.

Айрим ҳолларда, чегарадан чиқишни истамаганларга чегарачилар қурол билан таҳдид қилган.

Бангладеш эса шунга ўхшаш 200 нафарга яқин ҳиндистонликни ўз юртига қайтариб юборган. Ҳиндистон фуқаролари орасида узоқ ва қийин йўлни босиб ўтиб, ўз уйига қайтганлари ҳам бор.

Бангладеш ташқи ишлар вазирлиги ушбу масала юзасидан Ҳиндистонга расмий мурожаат қилгани, бироқ қўшни давлатнинг миллатчи ҳукумати бундай сўровларга жавоб бермагани айтилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.