12.08.2025 07:00
107
АҚШ товарларини бойкот қилиш кампанияси бошланди, Ҳиндистонда
АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистон маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий этганидан сўнг, Ҳиндистонда McDonald's, Coca-Cola, Amazon ва Apple каби Америка брендларини бойкот қилишга чақириқлар кўпайди.
Бош вазир Моди тарафдорлари ва бизнес етакчилари аҳолини “ҳинд маҳсулотларини сотиб олиш”га чорлаб, бунга Жанубий Корея брендларининг халқаро муваффақиятини мисол қилиб кўрсатишмоқда.
Ҳали мамлакатда Америка маҳсулотларининг савдоси тушмаган бўлса-да, норозилик акциялари, ижтимоий тармоқлардаги кампаниялар ва WhatsApp’да маҳаллий муқобил маҳсулотлар рўйхати тобора оммалашмоқда.