09.08.2025 16:28
100
Ҳинд генерали Покистоннинг камида 5 та самолёти уриб туширилганини иддао қилди
Ҳиндистон май ойидаги тўқнашувларда камида бешта Покистон қирувчи самолётини уриб туширди. Бу ҳақда Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондони сўз очди.
У шунингдек, Ҳиндистон Покистоннинг "яна битта йирик ҳарбий самолётини ҳам йўқ қилганини" қўшимча қилган.
"Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларимиз ажойиб ишлади. Яқинда харид қилган С-400 тизимимиз ўйин қоидаларини ўзгартирди.
Бу юқори технологиялар қўлланилган уруш эди. 80-90 соатлик уруш давомида биз уларга жуда катта зарар етказдик. Шу боис ҳам, покистонликлар бизга музокара қилиш ҳақида хабар юборишди", деган ҳинд генерали.
Бироқ айни пайтгача ҳинд расмийсининг даъволарини тасдиқловчи ҳеч қандай далиллар юзага чиқмаган.