07.05.2025 15:30
76
Ҳиндистон ва Покистон "катта шахмат тахтасидаги оддий пиёда"ми?
Айни дамда Жанубий Осиёдаги ҳарбий кескинлик АҚШ ва Хитойнинг қарама-қарши томонларни қўллаб-қувватлашини акс эттирмоқда.
The New York Times нашрининг ёзишича, Ҳиндистон АҚШ билан яқинлашгани сабабли, 2010 йилдан буён Россия қуролларини сотиб олишни 50 фоиздан кўпроққа қисқартирган ва америка, француз ҳамда исроил тизимларига кўпроқ эътибор қаратяпти.
Покистон эса Хитой билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтирди – мамлакат ҳарбий техникасининг қарийб 80 фоизи Хитойдан келтирилади: J-10C қирувчи самолётлари ва узоқ масофага учувчи ракеталари шулар жумласидандир. Ҳозирда мамлакат Хитой тизимларини сотиб олишни икки бараварга кўпайтирмоқда.
Тунда Покистон ҳаво кучлари Ҳиндистон қирувчи самолётларини Хитойнинг PL-15E ҳаво-ҳаво ракеталари билан уриб туширди. Ракеталарнинг бир қисми Хошиярпур ва Панжоб ҳудудларига қулаб тушганди. PL-15 ракетасининг экспорт варианти Покистон томонидан қўлланилади ва унинг масофаси тахминан 145 км ни ташкил этади.
Шунингдек, Rafale қирувчи самолёти Ҳиндистон чегарасидан 75 км масофадан уриб туширилди, Mirage-2000 самолёти Вуян ҳудудида, мамлакат ичкарисида 65 км масофадан, SU-30 самолёти Аҳнур ҳудудида, мамлакат ичкарисида 15 км масофадан уриб туширилди.
Бундан ташқари, Покистон Хитойнинг PL-15 ҳаво-ҳаво ракеталари билан бирга HQ-9s зенит-ракета комплекслари, J10C ва JF17 қирувчи самолётларидан ҳам фойдаланган.