бмт хавфсизлик кенгаши
АҚШ бешинчи марта Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюция лойиҳасига вето қўйди
АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган ўн аъзоси томонидан тайёрланган ва Ғазода зудлик билан ва сўзсиз ўт очишни тўхтатиш талаб қилинган резолюция лойиҳасига вето қўйди. Ўтган октябрь ойида Яқин Шарқдаги можаро авж олганидан бери Қўшма Штатлар Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш резолюциясига бешинчи марта тўсқинлик қилмоқда.
Давомини ўқиш...63321.11.2024 07:27БМТ Хавфсизлик Кенгаши фавқулодда йиғилиш ўтказади
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши муносабати билан чоршанба куни фавқулодда йиғилиш ўтказади. Фавқулодда йиғилиш ўтказиш талаби Эрондан келган ҳамда Россия, Жазоир ва Хитой томонидан қўллаб-қувватланган.
Давомини ўқиш...109001.08.2024 09:18БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик бир ой муддатга Россияга ўтди
1 июлдан БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик бир ой муддатга Россияга ўтди. Россия раислигидаги асосий тадбирлар ой ўрталарида бўлиб ўтиши кутилмоқда ҳамда улар янада адолатли, демократик ва барқарор дунё тартибини барпо этиш, Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш, шунингдек, БМТнинг КХШТ, МДҲ ва ШҲТ билан ҳамкорлигига бағишланади.
Давомини ўқиш...96202.07.2024 14:35БМТ Бош Ассамблеяси Фаластиннинг тўлақонли аъзолигини қайта кўриб чиқмоқда
БМТ Бош Aссамблеяси бугун, 10 май куни Фаластиннинг тўлақонли аъзолик масаласини кўриб чиқмоқда. AҚШ Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлишини талаб қилувчи резолюцияга 18 апрел куни вето қўйганидан сўнг, БМТ Бош Aссамблеяси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ушбу масалани қайта кўриб чиқиши ва Фаластинга қўшимча ҳуқуқлар беришини талаб қилувчи резолюция лойиҳасига овоз беради.
Давомини ўқиш...147910.05.2024 12:14АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзолиги ҳақидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзолиги ҳақидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди. БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо 12 давлат лойиҳага «маъқул» овоз берди, Буюк Британия ва Швейцария бетараф қолди.
Давомини ўқиш...141619.04.2024 09:30БМТ ХК Рамазонда Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
БМТ Хавфсизлик Кенгаши 7 октябрдан буён илк бор Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди. Ушбу қарор фақат Рамазон ойида Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиришига қарамасдан, доимий ва барқарор сулҳга олиб келиши мумкин.
Давомини ўқиш...151126.03.2024 08:40Россия ва Хитой АҚШнинг Ғазо бўйича резолюциясига вето қўйди
Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида АҚШ таклиф қилган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга қаратилган резолюцияга вето қўйди. Россия вакили АҚШ ташаббусини иккиюзламачилик деб атаб, бундан кейин ўт очишни талаб қилмайдиган ва ҳеч қаерга олиб бормайдиган маъносиз резолюциялар қабул қилинмаслигини таъкидлади.
Давомини ўқиш...164223.03.2024 08:20БМТни ислоҳ қилиш масаласи кўриб чиқилди
Туркиянинг Анталия вилоятида бўлиб ўтган 3-дипломатик форум иштирокчилари БМТ, БМТ Хавфсизлик Кенгаши ислоҳотга муҳтож экани, улар дунёда рўй бераётган ўзгаришлар фонида турғунлик ҳолатида экани ҳамда қуролли можароларда тобора кўпроқ тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлаётганини таъкидлашди.
Давомини ўқиш...252404.03.2024 09:51Жазоир БМТ Хавфсизлик Кенгашига Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюция лойиҳасини тақдим этди
Жазоир БМТ Хавфсизлик Кенгашига Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюция лойиҳасини тақдим этди. Сешанба куни Хавфсизлик кенгашида овозга қўйилиши кутилаётган мазкур ташаббусга АҚШ қарши чиқди.
Давомини ўқиш...164619.02.2024 07:41БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳусийлар ҳужумларини зудлик билан тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳусийларнинг Қизил денгиздаги ҳужумларини зудлик билан тўхтатишни талаб қилувчи резолюция лойиҳасини қабул қилди.
Давомини ўқиш...199811.01.2024 09:55