21.11.2024 07:27
АҚШ бешинчи марта Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюция лойиҳасига вето қўйди
АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган ўн аъзоси томонидан тайёрланган ва Ғазода зудлик билан ва сўзсиз ўт очишни тўхтатиш талаб қилинган Фаластин-Исроил можароси бўйича резолюция лойиҳасига вето қўйди, дея хабар берди «ТАСС».
Ҳужжат учун Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзосидан 14 нафари овоз берди. Ўтган октябрь ойида Яқин Шарқдаги можаро авж олганидан бери Қўшма Штатлар Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш резолюциясига бешинчи марта тўсқинлик қилмоқда.
Резолюция лойиҳаси Хавфсизлик Кенгашининг 10 нафар доимий бўлмаган аъзоси томонидан тайёрланган ва тўққиз банддан иборат бўлиб, биринчиси "барча томонлар томонидан зудлик билан, сўзсиз ва доимий равишда ўт очишни тўхтатиш талабини" ўз ичига олади. Ҳужжатда анклавда сақланаётган барча гаровга олинганларни озод қилиш, барча томонлар томонидан халқаро қонунларга риоя қилиш ва Ғазонинг тинч аҳолисига гуманитар ёрдам олиш имкониятини таъминлаш талаблари баён этилган. Резолюция лойиҳасида, шунингдек, ҳужжат қабул қилинган тақдирда, БМТ бош котиби уч ҳафта ичида Хавфсизлик Кенгашига резолюция ижроси юзасидан ёзма ҳисобот тақдим этиши керак бўлган банд бор.
Сектор Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йилнинг октябрь ойида бошланган ҳарбий операциядан буён Ғазода жами 44 минг фаластинлик ҳалок бўлган, 104 минг нафари яраланган.