БМТни ислоҳ қилиш масаласи кўриб чиқилди
БМТ Хавфсизлик Кенгашида 240 миллион киши номидан икки, Африканинг 1,4 миллиард аҳолиси номидан эса ҳеч ким вакил эмас. Бу ҳақда Уганда ташқи ишлар вазири Жеже Одонго Анталияда (Туркия) бўлиб ўтган 3-дипломатик форумда сўзлаган нутқида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда Anadolu.
Словения Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Марко Стуцин,
ўз навбатида, Жаҳон ташкилотини ислоҳ қилиш зарурлигини таъкидлади. Унинг
сўзларига кўра, дунёда рўй бераётган ўзгаришлар фонида БМТ «стагнация» (турғунлик) ҳолатида.
Стуцин дунёда рўй бераётган қуролли можароларда
тобора кўпроқ тинч аҳоли қурбон бўлаётганини қайд этди. Шу боис "тинчлик томон парадигмани
ўзгартириш зарурлигини" таъкидлади.
БМТнинг Ливан
бўйича махсус координатори Жоанна Вронекка "можароларнинг олдини олиш ва
ишончни мустаҳкамлаш учун инновацион дипломатик ёндашувлар муҳимлигини"
таъкидлади.
Ядровий
синовларни кенг қамровли тақиқлаш шартномаси ташкилоти ижрочи котиби Роберт
Флойд, ўз навбатида, ядровий қуролсизланиш муҳимлигини таъкидлади. У,
шунингдек, "замонавий ядро қуролларининг ҳаддан ташқари кучига"
эътибор қаратди.
БМТ бош
котибининг махсус вакили Айсе Жиҳан Султаноглунинг
фикрича, халқаро тизимни зудлик билан ислоҳ қилиш зарурати бор. Унинг сўзларига
кўра, янги халқаро тизимда “можаролар эмас, тинчлик” устувор бўлиши керак.
Иштирокчилар дунёда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш учун
инновацион дипломатик ечимлар ва ядровий қуролсизланишга қаратилган
саъй-ҳаракатларнинг муҳимлигини таъкидладилар.