01.08.2024 09:18

БМТ Хавфсизлик Кенгаши фавқулодда йиғилиш ўтказади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши муносабати билан фавқулодда йиғилиш ўтказади.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши раиси Россия йиғилиш чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 16.00 да бўлишини маълум қилди.

Фавқулодда йиғилиш ўтказиш талаби Эрондан келган ва Россия, Жазоир ва Хитой томонидан қўллаб-қувватланган.

Эроннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши ортидан БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақиришни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳаниянинг ўлдирилишидан сўнг Яқин Шарқдаги вазият кескинлашди. CNN телеканали яқин 72 соат ичида Эрон, Яман ва Ҳизбуллоҳ Исроилга қарши кенг кўламли ҳужумларни бошлаши мумкинлигини маълум қилди. Ўз навбатида, Исроил ҳам тўлиқ уруш ҳолатига тайёргарлик кўрмоқда. АҚШ Исроилга ҳужум қилинган тақдирда, уни ҳимоя қилишини билдирди.

 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.