БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик бир ой муддатга Россияга ўтди
1 июлдан БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик бир ой муддатга Россияга ўтди. ТАСС хабарига кўра, Россия бошчилигидаги Хавфсизлик кенгашининг биринчи йиғилиши Нью-Йорк вақти билан душанба куни эрталаб бўлиб ўтади. Унда Хавфсизлик Кенгашининг келгуси ой учун иш дастури тасдиқланади.
Россия
раислигининг марказий тадбирлари ойнинг ўрталарида бўлиб ўтиши кутилмоқда ва
улар янада адолатли, демократик ва барқарор дунё тартибини барпо этиш, Яқин
Шарқдаги вазиятни тартибга солиш, шунингдек, БМТнинг КХШТ, МДҲ ва ШҲТ билан
ҳамкорлигига бағишланади.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров аввалроқ
таъкидлаганидек, сўнгги мавзу қўллаб-қувватланди ва КХШТ бош котиби Имангали
Тасмагамбетов ушбу йиғилишда сўзга чиқишга таклиф қилинди. Бундан ташқари,
Небензя аввалроқ таъкидлаганидек, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги
йиғилишида Украинанинг Севастополь фуқаролик инфратузилмасига кассетали каллаклар билан
жиҳозланган ATACMS тактик ракеталари билан ҳужуми мавзуси кўтарилади.
Умуман олганда, бир ой давомида БМТ Хавфсизлик Кенгаши
йигирмага яқин очиқ йиғилиш ва ёпиқ маслаҳатлашувлар ўтказади.
БМТ
Хавфсизлик Кенгаши 15 аъзо, жумладан беш доимий аъзо - Буюк Британия, Хитой,
Россия, АҚШ ва Франциядан иборат. Бештасининг ҳар бири вето ҳуқуқига эга.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг ўнта вақтинчалик аъзоси -
Жазоир, Гаяна, Малта, Мозамбик, Корея Республикаси, Словения, Серра-Леоне,
Швейтсария, Эквадор ва Япония. Жаҳон ташкилоти Низомига кўра, Хавфсизлик
Кенгаши тинчлик ва халқаро хавфсизликни сақлаш учун масъулдир ва БМТга аъзо
барча давлатлар унинг қарорларига бўйсунишга мажбурдирлар.
Хавфсизлик Кенгашида вакили бўлган давлатлар ўз ишини
навбатма-навбат инглиз тили алифбоси тартибида олиб борадилар. Мамлакатнинг Хавфсизлик Кенгашига
раислиги бир календарь ой давом этади. Июнь ойида ушбу вазифаларни Корея Республикаси
амалга оширди, август ойида эса Серра-Леоне Хавфсизлик кенгаши ишига раҳбарлик
қилади.
Россия жаҳон ташкилотининг асосий тузилмаси фаолиятини охирги марта
2023 йил апрель ойида мувофиқлаштирган эди.