африка
Зимбабведа февраль ойидан бери 13 мингдан ортиқ вабо ҳолати аниқланди
Касаллик мамлакатнинг 55 та ҳудуди, жумладан, пойтахтда ҳам аниқланган, шу вақтгача 221 киши ҳаётдан кўз юмган.
Давомини ўқиш...28.12.2023 09:19Турк фирмалари Африкада қиймати 85 млрд доллардан ошиқ лойиҳаларни амалга оширмоқда
турк ташкилотлари 2023 йил охиригача Африкада 85,4 млрд долларлик 1864 та лойиҳани амалга оширди. Туркия-Африка савдоси 2003 йилдаги 5,4 млрд доллардан 2022 йил охирига келиб қарийб 41 млрд долларга ўсди. Бу кўрсаткич 2023 йилда 50 млрд долларга етиши кутилмоқда.
Давомини ўқиш...16.01.2024 11:10Буркина-Фасода ҳукуматни ағдаришга уринган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Африкадаги Буркина-Фасо давлатида президент Иброҳим Траорени ҳокимиятдан ағдармоқчи бўлган жиноий тўда қўлга олинди. Иброҳим Траоренинг ўзи 2022 йил сентябрида полковник Пол-Анри Сандаого Дамибани, Дамиба эса январь ойида президент Роч Марк Кристиан Каборени ағдариб, ҳокимиятни эгаллаган эди.
Давомини ўқиш...19.01.2024 17:19Нигер АҚШ билан ҳарбий келишувни бекор қилди
Нигерда ҳокимият тепасида турган ҳарбийлар Америка контингентининг мамлакатда қолишига имкон берувчи келишувни бекор қилди. Муваққат ҳукумат вакили Амаду Абдраманнинг таъкидлашича, мамлакатга музокаралар учун келган АҚШ делегацияси дипломатик протоколга риоя этмаган, ўзининг ташрифи тафсилотини олдиндан маълум қилмаган.
Давомини ўқиш...18.03.2024 09:17Нигерда фуқаролар Америка империализмига қарши намойишга чиқди
Нигер фуқаролари мамлакат шимолидаги АҚШ қўшинларини мамлакатдан чиқариб юборишни талаб қилиб намойиш уюштирди. Намойишлар ҳарбий раҳбарият Ғарбдан узоқлашиб, Россияга яқинлашиш сиёсати доирасида АҚШ билан ҳарбий келишувдан чиқиш режасидан сўнг бошланди.
Давомини ўқиш...15.04.2024 10:29Aфрика давлатлари собиқ мустамлакачилардан товон пули талаб қилмоқда
Мустамлакачилик даврида Европа давлатлари 12,5 миллиондан ортиқ африкаликларни ўғирлаб, кемаларда олиб кетган. Aфриканинг Сан-Томе ва Принсипи орол давлати ҳукумати мустамлакачилик сиёсати натижасида етказилган зарар учун Португалиядан товон пули талаб қилишини айтди.
Давомини ўқиш...11.05.2024 08:58Россия "миграция арғимчоғи": Африкадан олиб келамиз, Марказий осиёликларни «сийраклатамиз»
Сўнгги пайтларда Россия компаниялари МДҲдан ташқари мамлакатлардан ишчиларни қидириш бўйича фаоллигини сезиларли даражада оширди. Деярли барчани ҳайратда қолдирган нарса – меҳнат захираларининг ҳатто Африкадан ҳам жалб қилингани! Бундан ташқари, ушбу жараён бир неча йил олдин бошланган ва фақат жадал ривожланмоқда.
Давомини ўқиш...06.08.2024 11:44Иқлим ўзгариши Африкага тобора жиддий таъсир кўрсатмоқда
Жаҳон Метеорология Ташкилоти маълумотларига кўра, атмосферага иссиқхона газлари чиқиндилари бошқа қитъаларга қараганда анча паст бўлишига қарамай, Африкада ҳарорат ўртача глобал кўрсаткичдан тезроқ кўтарилмоқда. Ҳозирги вақтда Африка давлатлари жазирама тўлқинлари, кучли ёмғирлар, сув тошқинлари, циклонлар ва узоқ давом этган қурғоқчиликлар туфайли ялпи ички маҳсулотнинг ўртача 2-5 фоизини йўқотмоқда.
Давомини ўқиш...02.09.2024 16:40Испаниянинг Африкадаги қисмига ноқонуний киришга уринишнинг олди олинди
Испаниянинг Африкадаги қисми – Сеута анклавига минглаб муҳожирлар ноқонуний кириш учун тартибсизлик уюштирди. Марокаш полицияси уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади, 150 дан ортиқ киши ноқонуний миграцияга чақириқлари учун қўлга олинди.
Давомини ўқиш...20.09.2024 08:50Яна бир Африка давлати Франция билан ҳарбий ҳамкорликни бекор қилди
Чад ҳукумати Франция билан узоқ йиллардан бери амалда бўлган хавфсизлик ва мудофаа саноати соҳаларида ҳамкорлик шартномасини бекор қилди. Мамлакатда француз ҳарбийлари мудофаа кучлари сифатида хизмат олиб борар эди.
Давомини ўқиш...30.11.2024 08:23