02.09.2024 16:40

Иқлим ўзгариши Африкага тобора жиддий таъсир кўрсатмоқда

Жаҳон Метеорология Ташкилотининг (ЖМТ) янги ҳисоботига кўра, Африка иқлим ўзгариши ва бунга мослашиш борасидаги номутаносиб харажатлар туфайли жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Атмосферага иссиқхона газлари чиқиндилари бошқа қитъаларга қараганда анча паст бўлишига қарамай, Африкада ҳарорат ўртача глобал кўрсаткичдан тезроқ кўтарилмоқда.

ВМОнинг Африкадаги иқлим ҳолати тўғрисидаги ҳисоботига кўра, ҳозирги вақтда Африка давлатлари жазирама тўлқинлари, кучли ёмғирлар, сув тошқинлари, циклонлар ва узоқ давом этган қурғоқчиликлар туфайли ялпи ички маҳсулотнинг ўртача 2-5 фоизини йўқотмоқда.

Саҳрои Кабирдан жанубдаги мамлакатлар учун ўзгарувчан иқлимга мослашиш харажатлари келгуси ўн йил ичида йилига 30-50 миллиард долларни ташкил этади.

54 давлатдан иборат қитъа сўнгги йилларда иқлим ўзгаришини юмшатиш ва мослашиш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришни кўпайтирди, аммо, барибир, улар ажратаётган маблағлар жаҳон миқёсидаги йиллик иқлим молиясининг 1 фоизидан камини ташкил этади.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилга келиб, Африкада ўта қашшоқликда (кунига 1,90 АҚШ долларидан кам даромад топадиган) 118 миллионгача одам, агарда тегишли чоралар кўрилмаса, қурғоқчилик, сув тошқинлари ва ҳаддан ташқари иссиқликка дучор бўлади. Ҳисоботга кўра, бу қашшоқликни қисқартириш бўйича саъй-ҳаракатларга қўшимча юк бўлиб, ўсишни сезиларли даражада тўхтатади.

"Охирги 60 йил ичида Африкада исиш даражаси ўртача глобал кўрсаткичдан тезроқ содир бўлди. 2023 йилда қитъада ҳалокатли иссиқлик тўлқинлари, кучли ёғингарчилик, сув тошқинлари, тропик циклонлар ва узоқ давом этган қурғоқчилик кузатилди", - деди ЖМТ бош котиби Селеста Сауло.

“Африка шохи, жануби ва шимоли-ғарбий қисмидаги кўплаб мамлакатлар кўп йиллик қурғоқчиликдан азият чекишда давом этган бўлса-да, бошқа мамлакатларда 2023 йилда кучли ёғингарчилик кузатилиб, катта қурбонлар ва иқтисодий очибатларга олиб келган сув тошқинлари содир бўлди", - дея қўшимча қилди у.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.