15.04.2024 10:29

Нигерда фуқаролар Америка империализмига қарши намойишга чиқди

Юзлаб Нигер фуқаролари Америка армиясини Нигер шимолидан чиқариб юбориш талаб қилинган намойиш уюштирди. Намойишлар Ғарбий Африка давлати ҳарбий раҳбарияти Ниамейнинг Ғарбдан узоқлашиб, Россияга яқинлашиш бўйича кенгроқ сиёсати доирасида Қўшма Штатлар билан тузилган ҳарбий келишувдан чиқаётганини айтганидан кейин бошланди, дея хабар бермоқда TRT.

Ҳарбий раҳбариятнинг бир қанча аъзолари ҳамда Ниамей губернатори ҳам иштирок этган намойиш АҚШ элчихонаси олдида бўлиб ўтди.

Йиғилганлар: “Америка империализми йўқолсин” ва “Халқ озодлиги маршда” дея ҳайқирди. Намойиш вақтида Буркина-Фасо, Мали, Нигер ва Россия байроқлари кўринди.

Ўтган ой Нигер ҳукумати АҚШ билан ҳарбий ҳамкорлик шартномасини "зудлик билан" бекор қилиш талабини илгари сурди. Нигер ҳукумати АҚШ делегациясининг "суверен Нигер халқини ўз шерикларини танлаш ҳуқуқидан маҳрум қилишга тайёрлиги"дан афсусда эканини билдирди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.