Туркий дунё
Қозоғистонлик спортчиларга сўкиниш ва ўз диний эътиқодини намойиш этиш тақиқланди
Қозоғистон туризм ва спорт вазирлигининг янги буйруғига кўра, спортчилар, мураббийлар ва спорт ҳакамларига сўкиниш ҳамда ўз диний эътиқодини намойиш этиш тақиқланди. Шунингдек, улар машғулотлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш ёки оммавий жойларда спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилиши керак.
Давомини ўқиш...17510.07.2025 10:13Ўзбекистон ҳукумати Гулнора Каримова бўйича даъволарни рад этди
БМТ ишчи гуруҳи Ўзбекистон биринчи президентининг қизи – Гулнора Каримова ноҳақ ҳибсга олинган, деган хулосага келганди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий марказига кўра, ишчи гуруҳ фикри бир томонлама субъектив маълумотлар асосида шакллантирилган, Каримовага оид ишда қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилинган.
Давомини ўқиш...24509.07.2025 18:44Мирзиёев эрта никоҳ учун жавобгарликни кучайтириш топшириғини берди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев масъулларга эрта никоҳ учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳақида топшириқ берди. Унинг қайд этишича, эрта никоҳ ва эрта туғруқларнинг олдини олиш чоралари кескин кучайтириш мақсадида Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги тизимлари интеграция қилинган. Уларни дарҳол аниқлаш ва тегишли чора-тадбирларни белгилаш имконияти кенгайтирилган.
Давомини ўқиш...18409.07.2025 12:05Хориждан қайтган ўзбекистонликлар ОИВга мажбурий текширилиши мумкин
Янги қонун лойиҳаси билан узлуксиз 90 кун ва ундан ортиқ муддат давомида чет элда бўлиб қайтган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароларини мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш белгиланмоқда.
Давомини ўқиш...22208.07.2025 12:02Россия армиясига ёлланган бухоролик йигит қамалди
ЖИБ Ромитан туман суди ҳукми билан А.Р. Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисмида (ёлланиш) назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилган. Унга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Давомини ўқиш...14308.07.2025 09:41Пойтахтда тиланчилик қилиб юрган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси берилди
Тошкентда 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 1880 киши тиланчилик билан шуғулланиб юргани аниқланган. Июнь ойида ўтказилган рейдларда 300 га яқин шахс ушланиб, уларнинг 70 нафарига маъмурий қамоқ, 47 нафарига жарима қўлланилган. 44 нафар бола вояга етмаганлар марказига топширилгани айтилмоқда.
Давомини ўқиш...13707.07.2025 12:05Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бўйича фоиз тўловлари кескин ошмоқда
2025 йилнинг I чорагида Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 68,4 млрд долларга етган. Иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг таҳлил қилишича, жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ташқи қарз бўйича жами фоиз тўловлари 881 млн долларни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 12,4 фоизга ёки 98 млн долларга ошган.
Давомини ўқиш...47507.07.2025 11:00Қирғизистон россияликларга фуқаролик бермайди
Қирғизистон паспортлари бўйича маслаҳатчи Михаил Жуховицкий жорий йилнинг 24 январидан кейин топширилган аризалар кўриб чиқилмаслигини маълум қилди. "Қирғизистонни унутинг. Энди фуқаролик олиш имконсиз. Ҳар қанча пул эвазига ҳам", деган у.
Давомини ўқиш...22707.07.2025 08:01Туркия ва Испания ҳамкорликда супер авиаташувчи ишлаб чиқармоқчи
Туркия ва Испания узунлиги тахминан 300 метр бўлган йирик авиаташувчи кема ишлаб чиқаришга келишиб олди. Ушбу учоқ ташувчи кема ҳар икки давлат флоти манфаатлари йўлида хизмат қилади.
Давомини ўқиш...28605.07.2025 15:03The Telegraph: Хитой Шарқий Туркистонни инсон органлари трансплантацияси марказига айлантирмоқда
2030 йилга қадар Хитой Шарқий Туркистонда яна 6 та инсон органлари трансплантация марказини очишни режалаштирмоқда – натижада бундай муассасаларнинг умумий сони 9 тага етади. Донорлик даражаси паст ва аҳоли сони кам бўлган минтақа учун бу ҳолат тушунарсиздир.
Давомини ўқиш...25605.07.2025 08:37
...