07.07.2025 11:00
103
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бўйича фоиз тўловлари кескин ошмоқда
2025 йилнинг I чорагида мамлакатимизнинг ялпи ташқи қарзи 68,4 млрд долларга етган. Бунда, давлат ташқи қарзи 35,8 млрд доллар, хусусий (корпоратив) ташқи қарз эса 32,6 млрд долларга тенг.
Иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг таҳлил қилишича, жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ташқи қарз бўйича жами фоиз тўловлари 881 млн долларни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 12,4 фоизга ёки 98 млн долларга ошган. 2024 йилнинг IV чорагига нисбатан эса фоиз тўловлар 25,3 млн долларга ошган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил давомида умумий ташқи қарз 10,8 млрд долларга ошганди. Бу статистика юритила бошланган 2013 йилдан буён энг юқори ўсиш кўрсаткичи ҳисобланади. Сўнгги марта мамлакатнинг ташқи қарзи юқори суръатларда пандемия давридаги 2020 йилда (9,2 млрд доллар) ва 2023 йилда (9,8 млрд доллар) кўпайганди.