05.07.2025 08:37
295
The Telegraph: Хитой Шарқий Туркистонни инсон органлари трансплантацияси марказига айлантирмоқда
2030 йилга қадар Хитой Шарқий Туркистонда яна 6 та инсон органлари трансплантация марказини очишни режалаштирмоқда – натижада бундай муассасаларнинг умумий сони 9 тага етади. Донорлик даражаси паст ва аҳоли сони кам бўлган минтақа учун бу ҳолат тушунарсиздир.
The Telegraph нашрининг ёзишича, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ҳужжатларида уйғурлар, тибетликлар ва Фалунгун оқими тарафдорларининг органлари мажбурий тарзда ечиб олинаётгани қайд этилган.
Хитойнинг зулм лагерларидан омон қолган шарқий туркистонлик Сайрангүл Сауитбайнинг гувоҳлик беришича, маҳбуслар махсус таҳлиллар асосида сараланган ва улардан "муносиб"лари ғойиб бўлиб қолиши кузатилган.
Таққослайверинг, Хитойнинг Гуйчжоу вилоятида тахминан 39 миллион аҳоли истиқомат қилади ва у ерда бор-йўғи 3 та трансплантация маркази мавжуд, дейилади хабарда.