05.07.2025 15:03
152

Туркия ва Испания ҳамкорликда супер авиаташувчи ишлаб чиқармоқчи

Туркия ва Испания узунлиги тахминан 300 метр бўлган йирик авиаташувчи кема ишлаб чиқаришга келишиб олди. Ушбу учоқ ташувчи кема ҳар икки давлат флоти манфаатлари йўлида хизмат қилади. Бу ҳақда InfoDefensa портали хабар берди.

Мудофаа саноати бошқармаси раҳбари Халуқ Гургуннинг айтишича, Туркия 2024 йилда миллий MUGEM дастури доирасида илк тўлиқ қувватдаги авиаташувчи лойиҳасини ишлаб чиққан. Унинг узунлиги тахминан 285 метрни ташкил этади.

"Айни пайтга келиб Испания билан ҳамкорликда янада йирикроқ кема яратиш имконияти туғилди. Бу кема энг илғор стандартларга жавоб берадиган катапульта орқали учириш тизими ва аэротормозлар билан жиҳозланади", деган у.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.