07.07.2025 08:01
90
Қирғизистон россияликларга фуқаролик бермайди
Қирғизистон россияликларга фуқаролик бериш вақтинча тўхтатди.
Қирғизистон паспортлари бўйича маслаҳатчи Михаил Жуховицкий жорий йилнинг 24 январидан кейин топширилган аризалар кўриб чиқилмаслигини маълум қилди.
Қирғизистон паспортлари бўйича маслаҳатчи Михаил Жуховицкий жорий йилнинг 24 январидан кейин топширилган аризалар кўриб чиқилмаслигини маълум қилди.
"Қирғизистонни унутинг. Энди фуқаролик олиш имконсиз. Ҳар қанча пул эвазига ҳам", деган у. Жуховицкийга кўра, энди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги бирорта ҳам шахсни фуқароликка маъқулламайди.
Гап шундаки, АҚШ ва Европа Иттифоқи санкциялари сабабли россияликлар орасида Қирғизистон паспортини олиш усули оммалашди. Бу бошқа мамлакатларда банк карталари очиш, виза олиш ва бизнес юритишга ёрдам берди. Масалан, 2022 йилда 2 мингдан ортиқ киши Қирғизистон паспортини олган. Россиянинг айрим элитаси вакиллари ҳам Қирғизистон фуқаросига айланди.