08.07.2025 09:41
44
Россия армиясига ёлланган бухоролик йигит қамалди
Kun.uz нашрининг ёзишича, ЖИБ Ромитан туман суди ҳукми билан А.Р. Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисмида (ёлланиш) назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилган. Унга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Гап шундаки, 1993 йилда Ромитан туманида туғилган А.Р. Россия ҳудудида содир этган жинояти учун қамоққа олиниб, Самарадаги ҳибсхонага жойлаштирилган. Шундан сўнг Россия қуролли кучлари сафига ёллаш бўйича ўтказилган тарғибот пайтида Украинага қарши урушга қатнашишга рози бўлган.
У 2024 йил 18 июл куни Самара шаҳридаги ҳарбий қисмда рўйхатга олиниб, ҳарбий гувоҳнома ва оддий аскарлик унвонини олган. Шундан кейин бошқа ёлланган ҳарбий хизматчилар билан бирга Луганскка юборилган.
А.Р. Россия армияси сафида ҳарбий тайёргарликдан ўтган ҳамда Украинага қарши урушда фаол иштирок этган. 2024 йил 27 июл куни ҳарбий базага берилган ракета зарбаси оқибатида яраланиб, госпиталга олиб кетилган.
У судда айбига тўлиқ иқрор бўлгани айтилмоқда.