29.01.2025 08:13

“Чиннигул ва тикан” – Яҳё Синвар (қисса, 26-қисм)

Марҳум қўмондон, Фаластиннинг ҲАМАС озодлик ҳаракати етакчиси Яҳё Синварнинг “Чиннигул ва тикан” асарини эълон қилишда давом этамиз. 26-қисм. 


Идишда кўринмайдиган даражадаги кечки овқат вақтигача кун жуда оғир ўтади. Соат бешдан олдин маҳбуслар кечки овқатни танаввул қилиб, қуёш ботишини кутиб ўтиришади. Қуёш ботиб,  тунги назоратни ҳам ўтказиб бўлгач, посбонлар чироқларни ўчиради. Бу пайт маҳбуслар ётишга ҳозирлик кўрадилар. Тунги навбатдаги посбонлар оёқлари билан ерга тақиллатиб уриб юришларидан,  тунда ҳам ухлашга рухсат йўқдек туйиларди гўё. 

Ҳар пайшанба куни тўртта-тўртта қилиб маҳбусларни ювунишга олиб чиқади. Ҳар бирига ювуниб олиш учун атиги беш дақиқа вақт берилади. Эскирган совунда фойдаланишади. Камига ялақ совун ҳаммаларига етиши лозим. Камдан-кам сув иссиқ бўлади. Ювуниб бўлганларга соқолини олиш учун битта устара берилади. Жума куни бўлса,  яқинлари билан учрашув бўлади. Секторнинг ҳар еридан яқинлари маҳбусликда сақланаётганлар, зиёратга ҳозирлик кўришади. Эрта тонгда келишиб, қамоқхона деворидаги карнайдан яқинининг исми айтилишини кутиб туришади. Маҳбуслар ҳам кимисининг номи айтилишини кутиб ўтиради. Номи айтилган маҳбуслар хонадан чиқиб, тафтиш қилингач зиёрат даҳлизига ўтказилади. Бир поспон турткилаб,  итариб,  судраб олиб боради. Шундай қилиб,  зиёратдан қайтиб келганларида, хонадошлари муборакбод этишади. 

Маҳмуд акам ҳам Ғазонинг турли минтақаларидан бўлган юзлаб маҳбуслар қайнаётган ушбу аянчли қамоқхонага кириб яшади.  Қамоқхона идораси ҳар қандай инсон ҳуқуқларини поймол қиларди. Ҳатто,  энг арзимас ҳақ-ҳуқуқларидан ҳам мосуво қиларди.  «Инсон ҳуқуқлари» , «Женева конвенцияси»  кабилардаги бандларни мутлақо назар писанд қилмасди. Бирор ким эътироз билдиргудай бўлса, одам хаёлига келмаган ваҳший қийноқларга солинарди. 

Суд бўладиган куни посбонлар Маҳмуд акам ва бошқа судланувчиларга таёргарлик кўришларини айтиб огоҳлантиради. Огоҳлантирувдан бир неча дақиқа ўтиб,  уларни маҳкамага олиб кетишади. Яхшилаб тинтувдан ўтказиб бўлгач,  қўл оёқларини темир кишанлар билан кишанлаганча қамоқхона рўпарасидаги маҳкамага опкирилади. Уларни кутиш хонасига ўтказиб қўйиб,  галма галдан Суд залига олиб кирилади. Суд залида қушни қафасга солгандай атрофини аскарлар қуршаб олган қафасга киритилади. Зал ўртасида уч курсили катта стол бўлиб, орқасига Исроил байроғи илинган. Қози бошчилигида аскарлар ҳарбийлар кириб келганида, бир зобит  «Ҳурмат», -  дея бақиради. Бу овоздан сўнг ҳамма ўрнидан туриши шарт. Шундан сўнг суд жараёни бошланиб кетади. Қораловчи айблар қўяди, далиллар келтиради. Оқловчи ҳам нимадир қилаётгандай тутади ўзини. Лекин, оқловчининг натижаси «ноль» га тенг бўлади.

Давоми бор...

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.