Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 291 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнис ҳамда Нусейрат, Жабалия ва Бурейж лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан бери шаҳидлар сони 39 006 кишидан, яраланганлар сони 89 818 кишидан ошди.

▪️Ғазо фуқаролик мудофааси: Хон Юнисдаги ишғолчиларнинг ҳужумлари натижасида сўнгги 24 соат ичида 81 киши ҳалок бўлди, 250 киши яраланди ва ўн минглаб одамлар ҳудудни тарк этишга мажбур бўлди.

▪️Ал-Қассам бригадалари: Биз Нитсарим ҳудудидаги босқинчиларнинг қўмондонлик штабига зарба беришда давом этамиз.

▪️Ғарбий Соҳилда Тулкармда ишғолчилар қаршилик ҳаракатининг 3 нафар етакчисини, бир аёл ва унинг қизини ўлдирди. Тез ёрдам машиналарининг ярадор аёллар ва болалар етиб боришига рухсат берилмаган. Қаршилик жангчилари зирҳли транспортёрни портлатиб юборди.

▪️Ҳизбуллоҳ: Биз Цореал аҳоли пунктини биринчи марта бомбаладик, ўнлаб «Катюша» ракеталарини учирдик.

▪️ҲАМАС ва Фатҳ гуруҳлари Хитойда миллий бирликка чақирувчи келишувни имзолади.

▪️Босқинчилар Ливаннинг Ҳула ва Аита аш-Шаб шаҳарларига ҳужум қилди.

▪️БМТ: Ғазо ҳудудининг 83 фоизи эвакуация қилинадиган ёки тақиқланган ҳудудлар деб эълон қилди.

▪️Ҳусийлар: Исроилнинг Ғазодаги қирғинлари аср жинояти ва даврнинг Холокостини ифодалайди.

Мавзуга алоқадор