24.07.2024 11:05

ҲАМАС Парижда "қон дарёси"ни оқизиш ҳақидаги видеога алоқадорлигини рад этди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ташкилот номидан номаълум шахснинг Париж Олимпиадасида “қон дарёси”ни оқизиш билан таҳдид қилган видеога алоқадорлигини рад этди.

Видеомурожаатда юзини куфия остига яширган эркак Иззаддин ал-Қассам бригадалари (ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти) матбуот котиби Абу Убайдага ўхшашга муваффақиятсиз уринган.

Нотаниш кишининг айтишича, фаластинликлар “сионистик режим”ни қўллаб-қувватлашда давом этаётган Парижнинг позицияси учун ўч олиш мақсадида Франция пойтахтида бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинлари чоғида ҳужумлар тайёрлашган.

ҲАМАС ушбу видеога нисбатан муаллифлигини рад этди. Кузатувчиларнинг фикрича, Фаластин қаршиликларини ёмонотлиқ қилишга уриниш ортида Исроил ва унинг иттифоқчилари турибди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.