Исроил Фаластиндаги 9 ойлик қатлиом урушида нималарни йўқотди?
Исроилнинг Фаластинда 2023 йил 7 октябрдан буён давом эттираётган қирғинбарот урушида нималарни йўқотди? Урушдан азият чекаётган, қурбон бераётганлар фақат Фаластин томоними – 9 ойда Исроилнинг йўқотишлари.
▪️Октябрдан
декабргача деярли ярим миллион исроиллик яҳудий давлатини тарк этди.
▪️Исроилнинг
расмий маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябрда бошланган Ғазо можаросидан буён
камида 683 нафар исроиллик аскар ҳалок бўлган ва 4100 дан ортиги яраланган.
▪️Исроил
ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2023 йилнинг октябрь ойидан декабригача қарийб 20
фоизга қисқарди.
▪️Тахминан 46 000 Исроил корхонаси ёпилди. 2024 йил
охиригача Исроилнинг яна 60 минг корхонаси ёпилиши мумкин.
▪️2023 йилнинг охирги чорагида Исроилдан товар ва хизматлар
экспорти 18 фоизга қисқарди. Йил давомида экспорт 2,2 фоизга камайди. Жорий
йилнинг биринчи чорагида экспорт ҳажми ўтган чоракка нисбатан 5,5 фоизга, ўтган
йилнинг шу даврига нисбатан эса 26 фоизга камайди.
▪️2024 йилда Исроил бюджети тақчиллиги ЯИМнинг 6,6 фоизини,
қарз эса ЯИМнинг 67 фоизини ташкил қилиши кутилмоқда.
▪️Исроилда туризм ҳам амалда тўхтади. Келган сайёҳлар сони
76 фоизга камайди.
▪️Исроилнинг урушдан олдинги энг гавжум порти бўлган Эйлат
порти Яман ҳусийларининг
Қизил денгиздаги ҳужумлари натижасида тижорат фаолияти йўқлиги сабабли банкрот
деб эълон қилинди.
▪️Иқтисодчилар Исроилда чуқур иқтисодий инқироз ёки ҳатто
қулаши ҳақида огоҳлантирмоқда ва баъзи халқаро кредит рейтинг компаниялари
аллақачон мамлакат рейтингини ва иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирган.
Ва булар
фақат кичик бир қисм...