06.08.2024 14:05
539

Бомбаланаётган Ғазо: 305-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 305 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнис, Тел ал-Ҳава ҳудудига ва Ғазо марказига ҳужум қилди. 24 соат ичида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 71 киши жароҳатланди.

Ғарбий Соҳилда Тубас ва Женинда босқинчилар 4 кишини отиб ташлади, яна 8 кишини яралади. Ҳалок бўлганлардан бири 14 ёшли бола.

▪️Ал-Қассам бригадалари Рафаҳ туннелида ишғолчи муҳандислик қўшинларини портлатиб юборди. Шунингдек, 4 та Меркава танкига зарба бериб, Тел-эл-Ҳава ҳудудида босқинчилар отрядига ҳужум қилди.

Ҳизбуллоҳ Кирят Шмонада 8 та зарба берди. Баъзи ракеталар ўз нишонларига етиб борди.

New York Times: Россия Эронга илғор радарлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бера бошлади.

Reuters: Ироқ ғарбидаги Айн ал-Ассаддаги Америка авиабазасига иккита Катюша ракетаси учирилди. 5 аскар яраланган.

Пентагон Байденга Эрон Исроилга қачон ҳужум қилиши ҳамда ким биринчи бўлиб зарба бериши – Эронми ёки Исроил – номаълум эканини маълум қилди.

Туркия 7 август куни Халқаро судга ЖАР 2023 йил 29 декабрь куни Исроил геноцидига қарши очган даъвога қўшилишини эълон қилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.