06.08.2024 14:45

Тожикистон ва Эрон визасиз режим жорий қилди

2024 йил 10 августдан Тожикистон ва Эрон ҳукуматлари ўртасида умумий хорижий паспорт эгалари учун визани бекор қилиш бўйича ўзаро англашув меморандуми кучга киради. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилади.

Икки давлатнинг хорижга чиқиш паспортлари эгалари бир-бирларининг ҳудудига биринчи кирган кундан бошлаб 90 кун ичида 30 кунлик муддатга визасиз ташриф буюришлари мумкин.

Биринчи босқичда визасиз тизимни жорий этиш фақат Душанбе-Теҳрон ва Теҳрон-Душанбе ҳаво йўлларидан фойдаланадиганлар учун амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Эрон ТИВ Тожикистон фуқаролари учун визасиз режим жорий этилиши ҳақида маълум қилган эди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.