Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 327 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский айни пайтда Россиянинг Курск вилоятида 1294 кв км майдон ҳамда 100 та аҳоли манзили назорат остига олинганини маълум қилди. Шунингдек, 594 нафар рус аскари асирга тушган.
Бангладешда муссон ёмғирлари туфайли рўй берган сув тошқини, кўчки ва дарё тошиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 кишига етди, 2 киши бедарак йўқолди. Ёғингарчиликлар оқибатларидан бутун мамлакат бўйлаб 5,6 миллионга яқин одам жабрланди, 35 минг бош чорва моллари хавфсиз ҳудудларга кўчирилди.
Германиялик тадбиркор ва ва фаол Ким Дотком Дуров ҳибсга олинганининг эртасига Франция катта йўқотишларга учраш хавфи остида қолганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, БАА 80 та янги авлод Rafale қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича 17 миллиард долларлик битимни музлатишга қарор қилган.
"Судандаги можаро жуда юқори кескинликка эга бўлиши мумкин, лекин Ғарб учун Украина ёки Ғазо сингари геосиёсий аҳамиятга эга эмас. Украина Европанинг хавфсизлиги учун аҳамиятли, Судан ҳақида эса бундай дея олмаймиз. Шунинг учун Киев Ғарбнинг барча ғамхўрликларига лойиқ. Суданга эса қотган нонни ҳам раво кўришмайди. Ғазо ҳам Исроил босқинчилари ҳақида доим қайғурадиган АҚШ ва унинг ҳамкорлари нуқтаи назаридан қаралганда бирламчи масала..."
Эрон президенти Масуд Пезешкиан сунний мусулмон Абдулкарим Ҳусайнзодани қишлоқ ва ночор қатламларни ривожлантириш бўйича вице-президент этиб тайинланди. Мамлакатда 1979 йилги Инқилобдан кейин камдан-кам ҳолатларда суннийлар бу каби юқори лавозимларни эгаллайдиган бўлган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 326 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
БАА ТИВ Францияда олинган ўз фуқароси Павел Дуровга барча консуллик хизматлари зудлик билан кўрсатиш ва Парижга тегишли сўров юборишга тайёрлигини билдирди. Телеграм асосчиси бир вақтнинг ўзида тўрт давлат – Россия, Франция, БАА ҳамда Кариб денгизидаги Сент-Китс ва Невис давлати фуқароси ҳисобланади.
Ғазода уруш бошланган 2023 йил 7 октябридан буён АҚШ Исроилга ҳаво ва денгиз орқали 50 минг тоннадан ортиқ қурол-яроғ етказиб берди. Исроил Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 500 та парвоз ва 107 та денгиз жўнатмалари орқали 50 минг тоннадан ортиқ ҳарбий техника ва техника етказиб берилган.
Суданда ҳукумат армияси ва Тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар бошланганига 500 кун бўлди. Бу давр мобайнида мамлакат ҳар томонлама таназзулга юз тутди, 19 мингга яқин инсон ҳалок бўлди, 10 миллиондан зиёж киши уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.